Даромад манбаи      Бош саҳифа

ДЕРАЗА  ОЙНАСИ  «ТЕРЛАСА»,

саломатликка ҳам зарар

Бугун уйларга пластик деразаларни ўрнатиш жуда оммалашган. Тўғри-да, унча-мунчага чиримайди, тоб ташламайди, ёрилмайди, иссиқ, совуқ, шовқин, чанг ўтказмайди. Бир қарашда қаммаси зўрдек. Аммо бундай қулайликнинг ноқулайлиги қам бор — улар «терлайди». Хўш, пластик дераза ойналари нега ичкаридан «терлайди» ва буни қандай тўғрилаш мумкин?

ДЕРАЗА  ОЙНАСИ  «ТЕРЛАСА»,

— «Терлаган» ойналар бу ҳали асосий муаммо эмас, — дейди қурувчи-муҳандис Умржан ВАЛИБАЕВ. — Бундай жойда намликнинг йиғилиб қолиши натижасида маълум вақтдан сўнг саломатлик учун зарарли замбуруғлар ва моғорлар пайдо бўлади. Бу шунингдек, таъмирланган деворларга ҳам зарар етказади. Баъзан икки қаватли шишанинг ички қисми эмас, балки ўртаси «терлайди». Бу ойналар ўртасидаги герметикликда нуқсон бор, дегани.

Агар шиша мунтазам «терласа», бу бир камерали шишалар сабаблидир. Бундай ойналар иссиқликни кўнгилдагидек тутиб туролмайди. Хуллас, арзонроққа тушади, кейин дераза табақаси ҳам оғирлашиб кетмайди, деб бир камералисини ўрнатиш тўғрисидаги қарор кўпинча ўзини оқламайди.

Ичкаридан «терлаши» сабаблари

Сабаблари кўп. Хусусан, қуйидагилар бўлиши мумкин:

 уй ичида намликнинг ошиб кетиши (масалан, овқат пиширганда, чайилган кирлар қуритилганда ва ҳоказо)дан;

 ичкарида иситиш батареясининг илиқ ва ташқари қаттиқ совуқ бўлиши ва пластик деразаларнинг етарлича исимаганидан;

 батареялар қайноқ бўлган тақдирда ҳам ойналар «терлайди», дераза олди тахтаси (подоконник)ни текшириб кўриш керак. У ҳаддан зиёд олдинга туртиб чиққан бўлса ҳам дераза томонга иссиқлик узатилишида тўсиқ пайдо бўлади.

 шамоллатиш тизимидаги муаммолар сабабли. Уларга гард ўтириб ёки бошқа сабаблар билан бекилиб қолиб, нам ҳаво ташқарига чиқиб кетолмайди;

 пластик дераза ромларини ўрнатишда герметик кўпик етарли миқдорда киритилмаган бўлса ҳам шундай бўлади;

 агар зич ёпилмайдиган қилиб (нотўғри, қийшиқ) ўрнатилган бўлса ҳам деразалар «терлайди».

Бартараф этиш йўллари

Пластик дераза шишаси буғланмаслиги учун бир қатор профилактика ишларини амалга ошириш мумкин. Ойна олди тахтасидан гул экилган тувакларни олиб қўйинг. Уй ичини доим шамоллатиб туриш керак.

Борди-ю, пластик дераза ўрнатмоқчи бўлсангиз, унинг барча техник қонун-қоидаларга риоя қилиб жойлаштирилишини назорат қилинг. Иложи борича икки камерали (уч қават шишали) дераза ойнаси ўрнатган маъқул. Камерадаги ҳавоси сўриб олиниб, вакуум ҳосил қилингани ундан ҳам яхши. Пластик ром четларининг сифатли беркитилиши (цемент, алебастр ва шпатлёвка ёрдамида) кераклигини унутманг.

Пластик дераза шишасидаги конденсатни йўқотиш учун қуйидагиларни бажариш талаб этилади:

 агар ташқаридаги ҳаво бунга имкон берса, дераза (дарча)ни ҳамиша «шамоллатиш режими»да қолдирган маъқул;

 ошхонадаги шамоллатиш туйнуги ва мўриси соз ишлашини таъминланг. Шамоллатиш туйнугининг ишлашини текшириш қийин эмас. Одатда, унга юпқа қоғоз қўйилса, ёпишиб қолади. Агар тушиб кетса, туйнук йўлини тозалаш талаб этилади.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар