Унда маҳаллий ўғит ғамланг
Кеч куз ва қиш мавсуми деҳқонлар учун келгуси йил ҳосилига тайёргарлик кўриш давридир. Бунда маҳаллий ўғит жамғариш алоҳида ақамиятга эга. Яъни, ерга ишлов беришда гўнгнинг фойдаси катта. Бу деҳқону фермерлар учун оддий аксиомага ҳам айланиб улгурган. Шунингдек, қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олишда муҳим омилдир. Хўш, тупроққа маҳаллий ўғит солинганда қандай фойдаси тегади?
Аввало, тупроқнинг зичлиги камайиб, юмшайди, бундай ерга ишлов бериш ҳам осон. Унинг кимёвий хусусиятлари яхшиланади, ҳаво ва сувни сингдириш хусусияти ортади, намлик яхши сақланади. Маҳаллий ўғит таркибида ўсимлик учун зарур бўлган барча озиқа унсурлари мавжуд.
Маҳаллий ўғитлар турига қорамол, от, парранда, қўй гўнги, ипак қурти гўнги ва ғумбаги, дарахт барглари, ем-хашак бўлмайдиган зироатлар қолдиқлари киради.
Бироқ маҳаллий ўғитларнинг асосий қисмини қорамол гўнги ташкил қилади. Таркибида азот, фосфор, калий, микроунсурлардан (масалан, бўр, марганец, кобальт, мис, қўрғошин) ҳамда углерод бўлгани учун ҳам қимматли ҳисобланади. Тупроққа солинган гўнг микроорганизмлар ёрдамида парчаланиб, ундаги углерод оксидланади. Натижада ҳосил бўладиган карбонат ангидриди тупроқ таркибидаги фосфатга таъсир кўрсатиб, унинг эрувчанлигини кучайтиради. Бунда ўсимлик уни анча кўп ўзлаштиради ҳамда унинг ҳаводан озиқланиши фаоллашади. Гўнг таркибидаги углерод, микроорганизмлар томонидан қайта ишланиб, чиринди таркибига кирадиган мураккаб бирикмаларга айланади.
Тупроққа қанча кўп гўнг солинса, чириши натижасида шунча кўп углерод ажралиб чиқади. Унга ярим чириган 20-30 тонна гўнг солинганда ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100-150 килограммга кўпаяди. Бу экиндан мўл ҳосил олишда муҳим роль ўйнайди.
Сақлаш
Юртимизнинг иссиқ иқлими шароитида гўнг ўра ва хандақларда шиббаланган (зич) ҳолда сақланса, самарадорлиги анча юқори бўлади. Сақлаш жараёнида устига 10-15 сантиметр қалинликда тупроқ тортилади. Ёзда устига икки-уч маҳал тоннасига 60-100 литр ҳисобида сув сепиб турилади. Шу усулда сақланганда гўнг таркибидаги йўқоладиган озиқ моддалар миқдори (25-30 фоизга) сезиларли камаяди.
Гўнг бошқа усулларда сақланганда сифати пасайиб, таркибидаги озиқ моддалар кўпроқ йўқолади. Масалан, гўнг бир йил давомида ўрада шиббалаб нам ҳолда усти очиқ сақланганда озиқ моддалар йўқолиши 54, сув сепилмаганда 57 фоизни ташкил этаркан. Шиббаланмасдан кичик уюмларда сақланганда йўқотиладиган озиқ моддалар миқдори баъзан 60-65 фоизгача етади.
Экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда маҳаллий ўғитларни тўплаш, сақлаш ҳамда самарали фойдаланишнинг аҳамияти катта. Қаттиқ гўнг молхона яқинида ёки дала бошидаги уюмларда сақланади. Ҳар икки ҳолда ҳам гўнг шиббалаб босилган тарзда сақланиши мақсадга мувофиқ. Гўнг таркибидаги намлик меъёридан юқори бўлса, унга майда похол, ўсимлик чиқиндилари, дарахт баргларини аралаштириш мумкин.
Муҳиддин МАЛЛАБОВ
тайёрлади.
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил