Тошкент фармацевтика институти олимлари ярани битказувчи дори воситасини ихтиро қилишди.
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги сайти — ima.uzда ёзилишича, мазкур восита фармация ва амалий тиббиётда таъсир кўрсатиш доираси кенг бўлган восита сифатида қўлланиши мумкин. Олимлар ушбу ихтиро орқали яралар юзасида тўқималар регенерацияси даврини қисқартириш ва гомогенликни таъминлаш, шунингдек, сақлаш вақтида мақсадли маҳсулот консистенцияси ва эластиклигининг мақбуллиги ҳисобига малҳамнинг ярани битказиш таъсирини оширишни мақсад қилган.
Ихтиро муаллифларига ушбу восита учун тегишли патент берилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил