Оила хуржун      Бош саҳифа

ТУШУМ ЗЎР БЎЛСА...

Паркентлик Рихсивой амаки ҳақида халқ ичида ажойиб гаплар юради. Раҳматли обрўли, баланд бўй, шопмўйлов, чапани ва далли-ғулли одам бўлган. У қатнашган даврада кайфият кўтарилиб, ҳазил-мутойиба ўт олаверган.

Унинг иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, бир қулоқ ва бошининг ярмидан жудо бўлиб қайтгани кўпинча кулги-аскияга сабаб бўлар эди. Паркентликлар ҳеч гап топа олишмаса: «Бунинг ўзи калласининг ярми учиб кетган бўлса, ундан киройи гап кутиш яхши эмас!» деб қўйишар, ана ундан сўнг амаки жавобига ажойиб кароматлар кўрсатар эди.

Биласиз, паркентликлар қалампирли гап учун атай чўнтакка тушиб ўтиришмайди. Қайроқисиям, қалампирлисиям тилининг учида бўлади.

Рихсивой амаки жуда ҳожатбарор одам бўлиб, бозорда паттачи ҳам бўлган, юк машинада кўмир ҳам ташиган, хуллас, қилмаган иши йўқ. Шу жумладан, у дуторда куй чалиб, «Қаро кўзим, кел эй мардум...»ни боплаган. Қайси даврага кирмасин, ундан шу ашулани талаб қилишар эди.

Бир куни нимаям бўлади-ю, тўйга айтилган номдор хонанда келмайди. Тўй бошланган, бунинг устига, электр ҳам ўчади. Ҳамма Рихсивой амакини излаб қолади. У пайтларда телефон нима қилсин, уни бир соатлар изғиб топиб келишади. Овқат тортилган, одамлар ширакайф, ашула роса хумор қилиб турган пайтда Рихсивой амакининг ширали ва мардонавор овози дутор жўрлигида янграйди. Ҳамма жимиб қолади… «Қаро кўзим, кел эй мардум...» Бутун тўйхона чайқала бошлайди. Пул қистириш бошланиб кетади. Рихсивой амаки бир кун ишлаб топса, беш ё ўн сўм топар эди. Қараса, ярим соат ўтмай,  шу пул тушиб турибди. Боз устига, яна ва яна «Қаро кўзим»ни талаб қилишар эди. Амаки бир соатлардан ошириб бу қўшиқни куйлайди. Тушум тўхтамайди. Бу тўйга ўйнагани келган ёшларга ёқмайди. Улар хоразм лазгиси, андижон полкаси ва ваҳай болага ўйнагани келган-да. Ёшлар «хонанда»га бир неча бор элчи юбориб, бу қўшиқни бас қилишни ва хоразм лазгиси ёки бошқа шўхроғини айтишини сўрашади. Аммо нима қилсинки, «хонанда» фақат «Қаро кўзим»ни билар эди...

Бир пайт қоронғилик қўйнидан тарсиллаб тошлар учиб кела бошлайди. Айтишларича, болалар рогаткадан «созанда-ю, хонанда» Рихсивой акани ва унинг ёнида доира чалаётган «шогирди»ни ўққа тута бошлайди. «Хонанда» парво қилмайди. Аммо охирги отилган «рогатка» ўқи унинг урушдан ярадор бўлиб келган чандиқ бошига келиб тегади ва йўқотиб келинган қулоқ ўрнидан қон сизиб чиқа бошлайди. Рихсивой амаки худди уруш пайтидаги каби белбоғи билан ярани боғлаб, дуторини қўлга олади ва шогирдига буюради: «Давай, чал!». Шогирд ўтакаси ёрилиб додлайди:

— Рихсивой ака, кета қолайлик, бу болалар чатоқ... Яна отишса, мениям бошим ёрилади!..

Рихсивой амаки буйруқ беради:

— Чекинма! Ортимизда халқ турибди, қўшиқ айтиб, буюк мақсад сари олға! — деб яна дуторини чала бошлабди. Кейин жавдираб турган доирачига яна тушунтирибди. — У пайтларда мен Берлингача текинга борганман... Бу ерда, қара, тушум қанақа бўп турибди!.. Доирангни ур! Олға!

Олатасир тошбўрон остида яна «Қаро кўзим» янграй бошлабди.

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар