Оила хуржун      Бош саҳифа

АРМИЯ — УЛКАН ҲАЁТ МАКТАБИ!

Армия ҳаёти латифалар, қайроқи гаплар, ҳазиллар билан ҳам қизғин бўлади. Бу табассумлар барчанинг мулкига айланиб кетади. Аскар ва зобитлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи латифалар ва ҳажвияларни эшитиб, мириқиб куламиз. Уларда аскарга хос соддадиллик ва кези келганда, бетакрор топқирлик фазилатларини кўрамиз. Ва бу ижод маҳсуллари бизни кучли, саботли бўлишга чақираётгандек туюлади.

Ушбу манзараларга бир қур назар ташланг.

АРМИЯ — УЛКАН ҲАЁТ МАКТАБИ!

Қўли гул!

Икки аскар бир-бирига мақтаняпти. Биринчиси деди:

— Хотинимнинг қўли гул! Шимимга ямоқ солса, ямоқ солгани умуман билинмайди-э!

Иккинчиси бўш келмади:

— Э, бунинг нима бўпти. Менинг хотинчамни қўли гул десанг арзийди! Кийимларимни ювса, ювгани умуман билинмайди!

Ҳазиллашиб ҳам бўлмас экан-да!

Эски мактаб кўрган бир кекса майор курсантларга артиллерия фанидан маъруза ўқимоқда:

— Тўпдан отилган снаряд ёй шаклида учади. Агар тўпдан қирқ беш даража бурчак билан отилса, ўқнинг энг узоқ давом этадиган масофасига эришилади.

Бўлғуси зобитлардан бири қувлик билан сўради:

— Ўртоқ майор, бу қирқ беш даража Фаренгейт бўйичами ёки Цельсийда?

Майор бир қур ўйлаган бўлди ва деди:

— Фаренгейт бўйича.

Синфхонада гурра кулги кўтарилди.

Майор қовун туширганини пайқаб, гапига тузатиш киритди:

— Тавба, сизлар билан ҳазиллашиб ҳам бўлмас экан-да. Албатта, Цельсий бўйича!

Шундан кейин йигитлар кулгидан думалаб қолишди.

Ҳаммасини ётқизиб ташладим!

— Ҳечам эсимдан чиқмайди, — дея мақтана бошлади бир аскар, — бундоқ қарасам, ётоғимга олти жангари ўрмалаб киряпти. Мен бир ўзим. Улар олти киши. Қўрқиб ўтирмай иш тутдим. Хонанинг нимёруғлиги иш берди-да. Шундай қилдимки, орадан кўп ўтмай, олтисиниям ётқизиб ташладим!..

— Э, қойил! Қандай қилиб?

— Йўли осон. Қўрқмасанг бўлди. Улар мени каравотим остидан тортиб олмоқчи бўлишди. Шердек наъра тортиб, бир додловдим, бутун рота оёққа турди.

Қаёқларда дайдиб юрибсан, ҳайвон?!

Рота бўйича навбатчи сержант серташвиш алфозда эшик олдига соқчи қилиб қўйилган, яқинда хизматга чақирилган аскардан сўради:

— Генерал келмадими?

— Йўқ.

— Келиши билан менга зудликда хабар бер!

Сержант бетоқат бўлиб сўкинганча бир неча бор келиб кетди. Аммо генералдан дарак бўлмасди. Бир пайт бошқача кийинган бир каттароқ зобит рота казармасига кириб кела бошлади. Соқчи уни тўхтатди:

— Тўхта, генералмисан?

Генерал ҳайрон бўлди:

— Ҳа, менман... Нимайди?..

Ҳали бир ой ҳам карам шўрва ичмаган  аскар чийиллаб сўка кетди:

— Қаёқларда дайдиб юрибсан, ҳайвон?! Ўртоқ сержант сени икки соатдан бери излаб юрибдилар!

Чингиз МАҲМУДОВ

Тўплаган




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар