Январь ойида ҳам иссиқхоналарда юмуш кўп бўлади. Тажрибали сабзавоткорлар ва томорқачилар, аввало, ишни эртаги карам кўчатларини етиштиришдан бошлайдилар.
Навлари
Иссиқхонага экиш учун эртаги оқбош карам навини тўғри танлаш талаб этилади. Бу навларга «Июнская», «Грибовский 147», «Наврўз», «Парель Ғ1», «Фарао Ғ1», «Моррис Ғ1», «Бальбро Ғ1», «Назоми Ғ1», «Томас Ғ1» каби эртапишар, серҳосил навлари ва дурагайлари киради.
Тайёрлаш
Сифатли ва соғлом кўчат олишда уруғнинг аҳамияти катта. Бунинг учун униб чиқиш хусусияти юқори, бегона ўт ва бошқа навлар аралашмасидан ҳоли уруғдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Уруғ ердан юз фоиз униб чиқиши учун дастлаб, уларни оддий усулда саралаб олиш керак. Бунинг учун 3-5 фоизли ош тузи эритмаси, яъни шўр сув тайёрлаб, унга экиш учун ажратилган уруғ 1 соатга солиб қўйилади. Пуч ва сифатсиз уруғлар сув юзасига қалқиб чиқади. Тўқ ва сифатлилари эса шўр сув тубига чўкади. Юзадаги уруғлар олиб ташлангач, уруғ 2-3 марта тоза сувда ювилиши керак. Сўнг ёйиб қуритилади. Сараланган уруғнинг ердан тез униб чиқишини таъминлаш учун уларни намлаш ва ундириб экиш усулини қўллаш мумкин. Бироқ намланган ва ундирилган уруғларни экишдан олдин бироз муддат шамоллатиш талаб этилади.
Экиш
Бир гектар майдонга экиш учун етарли бўладиган миқдорда карам кўчати етиштириш учун 350-400 грамм уруғ сарфланади. Экиш чуқурлиги эса ярим-бир сантиметрдан ошмаслиги лозим. Акс ҳолда, уруғнинг униб чиқиш муддати чўзилиб кетади.
Парвариш
Иссиқхонага карам уруғи экилгандан сўнг униб чиққунга қадар ҳароратни +20 даражада ушлаб туриш талаб этилади. Майсалар униб чиққач эса, ҳарорат 5-7 кун давомида +6... +10 даража бўлиши лозим. Бу майсаларнинг илдиз қисмининг яхши ривожланиши ва бақувватлашиб олишига ёрдам беради. Кейинги парвариш даврида ҳарорат кундузи +12... +17, кечалари +10... +12 даража бўлишини таъминлаш керак.
Карам уруғидан майса униб чиққач, орадан 18-25 кун ўтиб, яъни майсанинг устки қисми 5-7 сантиметргача ўсиб, 1-2 та чин барг чиқаргандан сўнг кенгайтириб (масалан, 4х5 ёки 5х5 сантиметр қилиб) кўчириб экилади. Натижада кўчатлар сифатли ва бақувват бўлиб ривожланади.
Озиқлантириш
Экилган кўчатлар тўлиқ ўзини тутиб олгач, 10-12 кун ўтиб, озиқавий ўғитлар берилади. Бунинг учун 10 литр сувга 13-15 грамм аммиак селитраси, 18-25 грамм суперфосфат ва 15-20 грамм калий хлорид солиб эритилади ва майсалар озиқлантирилади. Юқоридаги миқдор 3-3,5 метр квадрат майдонни озиқлантириш учун етарли бўлади.
Карам кўчатларини иккинчи марта озиқлантириш эса уларни очиқ майдонга экишдан 15-18 кун илгари амалга оширилади. Бунда 10 литр сувга солинадиган озиқавий ўғитлар миқдори икки марта кўпроқ солиниши лозим. Кўчатлар иссиқхона ҳарорати ва тупроғи намлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳафтасига 1-2 марта 1 квадрат метрга 4-6 литр сув сарфи билан суғориб турилади.
«Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда йил давомида ойма-ой бажариладиган тадбирлар тақвими»дан
Микро кўкатнинг макро фойдаси
🕔15:27, 16.10.2025
✔40
Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Батафсил
Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда
🕔10:49, 11.09.2025
✔123
Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.
Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔311
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил