Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЧИҚИНДИ СУНЪИЙ ТОЛАГА АЙЛАНАДИ

Ургутлик ишбилармонлар бунинг йўлини топишди

Ташлаб юборилган бир дона елим идиш (баклажка) 500 йил давомида сувни ифлослантириши мумкин. Агар у кўмиб қўйилса, шунча вақт мобайнида тупроқ таркибини бузади. Ёқиб юборилганида эса, юзлаб метр квадрат ҳавони заҳарлайди.

ЧИҚИНДИ СУНЪИЙ ТОЛАГА АЙЛАНАДИ

Саноат ривожлангани сайин сайёрамиз чиқиндилар исканжасида қолмоқда. Бир вақтлар Ер куррасининг энг ноёб денгиз жониворлари ва ўсимликларига эга бўлган Ўртаер денгизининг бугунги тараққиёт даврида «Европанинг кир ўраси» номини олиши ҳам тўлқинлар узра сузиб юрган, тобора катталашиб кетаётган чиқинди «ороллари» билан боғлиқ. Чиқиндиларнинг энг катта улуши эса полиэтилен маҳсулотларига тўғри келади. Фожиа шундаки, бу турдаги чиқиндилар 50-60 йилда ҳам чиримайди.

Илгарилари хориж фильмларида шаҳар чеккаларининг чиқиндиларга тўлганини кўрсак, сўнгги 10-15 йил ичида ўзимизда ҳам ариқлар, хиёбонлар, айниқса, йўл ёқаларида елим сув идишлари тўпланиб ётгани тез-тез кўзга ташланмоқда. Қувонарлиси, бунга ҳам ечим топилди. Ҳозир на сув тармоқларида ва на йўл ёқаларида «баклажка»ларга кўзи­нгиз тушади. Ҳатто, чиқиндихоналарда ҳам елим идишларни кўриш амримаҳол. Қизиқ, шаҳар ва қишлоқлар кўркини бузиб турган, бетакрор табиатнинг, атроф-муҳитнинг ашаддий «душмани» бўлган бу чиқинди тури қаерга кетмоқда?

 Самарқанд вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган медиа-тур доирасида Ургут туманидаги «Азия Фибер» масъулияти чекланган жамиятида бўлганимизда юқоридаги саволга жавоб топдик. Ўтган йили ташкил этилган корхонанинг асосий фаолияти — иккиламчи полиэтилен маҳсулотларини қайта ишлашдан иборат. Мазкур корхонага вилоятнинг деярли барча ҳудудларидаги чиқиндига ташланган елим сув идишлари йиғилади. Бироқ гап фақат уни йиғишда ҳам эмас. Ана шу иккиламчи маҳсулотни қайта ишлаш эвазига бугун жаҳон бозорида ўта харидоргир, юқори сифатга эга сунъий тола олинмоқда.

— Ўтган йили Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд вилояти филиалининг кредити эвазига Хитойдан замонавий ускуналар келтириб, ўз ишимизни бошлаган эдик, — дейди корхона раҳбари Содиқ СУЮНОВ. — Корхонамиз ишлаб чиқарадиган сунъий тола саноатда энг зарурий хомашё бўлгани боис тез орада ички ва ташқи бозорларда маҳсулотимизга талабгорлар кўпая бошлади. Айни вақтда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия давлатлари ишбилармонлари бизнинг асосий харидорларимиз ҳисобланади. Мазкур фаолият йўлга қўйилгач, корхонада юздан зиёд янги иш ўрни яратилди. 30 нафардан ортиқ ходимларимиз касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидир.

Мазкур корхонанинг туман ва вилоят саноатида тутган ўрни, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётдаги аҳамияти таҳсинга лойиқ. Шу билан бирга, унинг энг катта ютуқларидан бири, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда улкан ҳисса қўшаётганида.

— «Азия Фибер» корхонаси цехларида йилига беш минг тоннага яқин иккиламчи хом­ашё қайта ишланади, — дейди Самарқанд вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Минерал ресурсларни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Шуҳрат РАСУЛОВ. — Бу эса, ташлаб юборилган худди шунча миқдордаги полиэтилен чиқиндилардан табиатни қутқариш деганидир. Самарқандда иккиламчи хомашёни қайта ишлашга мослашган корхоналар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу йил ана шундай корхоналар сони ўттиздан ортгани ҳам қувонарли ҳол. Айнан полиэтилен чиқиндиларни қайта ишлаш нафақат вилоятимиз, балки бутун мамлакатимиз учун ҳам янги ва истиқболли соҳадир.

Иккиламчи полиэтилен маҳсулотларидан олинган сунъий тола жаҳон бозорида жуда харидоргир ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам бугун корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспорт қилинмоқда. Маҳаллий бозорга чиқарилаётган сунъий толадан эса бошқа корхоналар, турли сунъий матолар, ёстиқ, кўрпа, матрас кабиларни ишлаб чиқармоқда.

Мамлакатимизда саноатнинг ушбу тармоғини ривожлантириш ҳар томонлама муҳим ҳисобланади. Сабаби, биргина Самарқанд вилоятида ҳар йили 946 тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Бу, ўз навбатида, «Азия Фибер»га ўхшаш яна ўнлаб корхоналар, минглаб иш ўринларини яратиш, юқори иқтисодий кўрсаткичларга эришиш учун яна бир имконият демакдир.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар