Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги қарори билан 12 турдаги буюм ва маҳсулотлар экспортига ўрнатилган тақиқ бекор қилинди.
Kun.uzнинг ёзишича, дон (буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт ва сут маҳсулотлари, уй паррандасининг озиқ-овқат сут маҳсулотлари, шакар, қадимги осори-атиқалар, ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан, қоракўл) хомашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ипак хомашёси (ўралмаган), ипак чиқиндилари ҳамда полиэтилентерефталатат (ПЭТ) чиқиндилари, кесмалари ва скраплари кабиларни экспорт қилиш мумкин бўлади.
2017 йил 1 январидан ушбу маҳсулотлар ва буюмларнинг экспорт шартномалари давлат божхона хизмати идораларида қонунда белгиланган тартибда рўйхатга қўйилиши талаб этилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил