Минг етти юз саксон биринчи йил Берлин шаҳрида чоп этиладиган «Қувноқлар учун йўлланма» номли журналда илк бор ўн олти дона қисқа ҳикоялар чоп этилган эди. Ҳикоя қилувчининг исми-шарифи «М-Х-Г-Н» ҳарфлари ортига яшириб қўйилганди.
Шу кўйи афсонавий барон Мюнхгаузен образини шакллантириш бошлаб юборилганди. Немис ёзувчиси Рудольф Распе қаламига мансуб бу образ одамлар орасида жуда тез маҳҳур бўлди. Лондонда «Барон Мюнхгаузеннинг Россиядаги ажойиб саргузаштлари» китоби инглиз тилида чоп этилди.
Ана шундан сўнг Мюнхгаузен образи бор бўйи билан китобхонлар наздида намоён бўлди ва у немис халқининг Афандиси — топқир, ҳазилкаш, лоф ва сўз устаси сифатида бадиий қаҳрамон даражасига етди. Қуйида ҳазилкаш ва лофчи Мюнхгаузеннинг ҳикояларидан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
ТОМДАГИ ОТ
Рудольф РАСПЕ,
немис адиби
Мен Россияга отда жўнаб кетдим. Бу воқеа қишда бўлганди. Қор ёғиб турибди. От чарчаб депсина бошлади. Уйқум қистади. Чарчоқ сабаб эгардан қулай деб келардим. Аммо тунайдиган жойни излаш бефойда. Йўлда бирорта ҳам қишлоқ учрамаётганди. Нима ҳам қилардим. Очиқ далада ухлаб олишга тўғри келди.
Атрофда на бута ва на дарахт бор. Фақат бир ёғоч тўсин қор тагидан чиқиб турарди. Ана шу тўсинга совуқдан дилдираб турган отимни боғладим-да, қорга узала тушиб уйқуга кетдим. Роса уйқуни уриб, бир пайт кўзимни очсам, даладамас, бир қишлоқда, тўғрироғи, кичикроқ бир шаҳарчада ётганмишман. Атрофимда уйлар.
Бу қанақаси бўлди? Қаерда пайдо бўлиб қолдим? Бир кечада бунча уй қаёқдан бино бўлди? Отим қаёққа гумдон бўлдийкин?
Анча вақт нима бўлганига ақлим етмади. Бирдан таниш кишнаш эшитилди. Бу отимнинг овози эди. Бироқ у қаердайкин? Унинг кишнаши қаердадир баландроқ жойдан келаётганди.
Бошимни кўтариб мундоқ қарасам... нима бўлибди денг?.. Отгинам жомхона томида осилиб турарди. У энг баланддаги тўсинга боғлаб қўйилганди. Бир дақиқаларда нима бўлганига ақлим етди-ёв.
Кеча шомдан кейин бу шаҳарча бор одамлари-ю уйлари билан қор тагида қолиб кетган экан. Фақат жомхона томидаги тўсин учи туртиб чиқиб турган. Буни мен билмаганман, у менга кичкина тўсинча бўлиб туюлган ва мен унга ҳориб адо бўлган отимни боғлаб қўйганман.
Тунда мен ширин уйқуга кетган бир пайтда ҳаво бирдан исиб кетгану, қор эриган, мен бўлсам, секин ерга тушганман. Бечора отим эса тепада тўсинга боғланганча қолиб кетган. Ахир, боғланган бўлса, бечора отим қандай тушсин...
Нима қилиш керак?
Кўп бош қотириб ўтирмай тўппончамни олдим, ўта чўқондозлик билан тўғри жиловни узиб ташладим. Ўзи ҳамиша учига чиққан мерган бўлганман-да.
От денг, олдимга келиб «тап» этиб тушди.
Шамолдек учиб отга ўтириб олдим-да, олға сапчий бошладим.
ЧАНАГА ҚЎШИЛГАН БЎРИ
Қишда отда кезиш ноқулай. Яхшиси, чанада сайр қилган маъқул. Ўзимга бир зўр чана сотиб олдим ва ҳўл қорда уча кетдим. Кечга яқин ўрмонга кириб бордим. Мудроқ босаётган пайтда бирдан отимнинг ваҳимали кишнаб юборгани эшитилди.
Ўгирилиб ортга қарадим-у, ой нурида тишларини иршайтириб чанам кетидан югуриб келаётган бўрини кўриб қолдим. Қутулишдан умид қилмаса ҳам бўлади.
Чананинг тагига биқиб олиб, қўрқувдан кўзларимни юмиб олдим. Отим худди қутургандай учиб борарди. Бўри тишларининг ғажирлаши худди қулоқларим остида эшитилаётганга ўхшарди.
Бироқ бахтим бор экан, бўри менга умуман эътибор бермаётганди. У чанадан бошим узра сакраб ўтиб бечора отимга ташланса бўладими...
Бир дақиқага бормай, унинг очофат ҳалқумига отимнинг орқаси гумдон бўлди.
Отнинг олди қўрқув ва оғриқдан титраб ҳамон чопиб борарди. Бўри отимни борган сари кемириб борарди.
Бир пайтда ўзимга келдиму, қамчини маҳкам тутиб, лаҳза ҳам ўтказмай очкўз махлуқни савалаб қолдим-а. У бўкириб юборди ва олдга сапчиди. Отнинг чала ейилган олд қисми бўйинсадан чиқиб қорга тушиб қолди ва бўри шоти орасига кириб, эгар-жабдуқ унга кийилиб қолди.
Бўри эгар-жабдуқдан чиқолмай, худди чанага қўшилган отдек бўлиб қолди. Мен уни бор кучим билан савалай бошладим.
Бўри олдга сапчигандан сапчиб менинг чанамни тортиб борарди. Биз шунақа учиб борардикки, икки-уч соатларда Петербургга кириб бордик.
Ҳайратга тушган петербургликлар чанасига от ўрнига йиртқич бўрини қўшиб олган қаҳрамонга кўз ташлаш учун тўдалашиб келишарди.
Петербургда маза қилиб, бир давр сурдим.
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил