Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҚИШДА КОНДИЦИОНЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ

1. Уйни кондиционер ёрдамида иситишдан олдин унинг имкониятлари ёзилган қўлланма билан синчиклаб танишиб чиқиш лозим. Агар имкониятлари бунга йўл берса, ундан бемалол фойдаланиш мумкин.

ҚИШДА КОНДИЦИОНЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ

2. Айрим кондиционерлар иситиш учун мўлжалланмаган, улар фақат совитади ёки иситиш имкониятлари чекланган бўлади. Лекин электр иситгичларга қараганда, энергияни анча кам сарфлайди, уй ичини тез ва сифатли иситади.

3. Кондиционер иссиқликни уй ичининг бурчак-бурчакларигача ҳайдаб беради. Масалан, кондиционер 1000 Ватт электр энергияси ҳисобига 3600 Ватт энергия берадиган иссиқликни ҳосил қилиши мумкин.

4. «Ёз-қиш» тизимидаги кондиционерларнинг аксариятини «Иситиш режими»да ишлатса бўлади. Аммо уларнинг имкониятлари даражасига эътибор қаратишни ҳам унутмаслик керак.

5. Айрим кондиционерларнинг қўлланмасида ҳаво ҳарорати -5 даражадан паст бўлмаса, иситиш учун ишлатиш мумкинлиги келтирилган.

6. Баъзи инвенторли кондиционерларни ҳаво ҳарорати -15 даража бўлса ҳам «Иситиш режими»га қўйса бўлади. Лекин бундан паст ҳароратда уни ишлатмаган маъқул.

7. Ҳозирги замонавий кондиционерлар икки: ташқи ва ички блокдан иборат. Ҳаво ҳарорати жуда паст бўлса, ташқи блок ва дренаж қувурлари муз билан қопланади. Натижада вентилятор ишдан чиқиб, ичкарига иссиқлик бериш кескин пасайиб кетади.

8. Совуқ ҳавода хладагент моддаси қуюқлашиб кетиши натижасида компрессор бузилиши мумкин. Кондиционер ёрдамида узоқ вақт уй ичини иситиш ундаги деталларнинг тез ейилиб-эскириши ва ишдан чиқишига олиб келади.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар