Даромад манбаи      Бош саҳифа

АЁЛ ТАДБИРЛИ БЎЛСА

рўзғордан барака, хонадондан файз аримайди

Оддий мато ва ип. Бу иккисидан санъат асари яратиш мумкин. Ишонмайсизми?

АЁЛ ТАДБИРЛИ БЎЛСА

Дастурхон четидаги қора сатин газламасидан тикилган энли мағизга, унга ускуна ёрдамида босилган чокларга эътибор бердим. Худди ёғоч ўймакори туширган нақшга ўхшаш, бир-бирини такрорламайдиган мураккаб чизиқларнинг ҳар ер-ҳар ерида миттигина кўзсимон чок ҳосил бўлган. Буни тикувчилар «чашмибулбул» дейишади. Яъни, булбулнинг кўзи.

Буни менга яккабоғлик тадбиркор Муҳаббат Нусратова сўзлаб берди. Унинг айтишича, миллий ҳунар — каштачиликдаги турли ном ва атамалар замонавий тикувчилик туфайли янада кўпаймоқда, бойимоқда.

Муҳаббат Нусратованинг асли касби ўқитувчи. Дастлаб тикувчиликни қизиқиши туфайли ўрганган. Кейинчалик рўзғорига бироз кўмак бўлар, деган ният билан тикувчилик сир-асрорларини астойдил ўзлаштирган. Аввалига касбдошлари ва яқинларига атаб тиккан кўйлаклари билан тилга тушди. Кейинроқ келин сарполар, кўрпачалар, тўнлар тика бошлади. Аста-секин бу иш каттагина тадбиркорлик фаолиятига айланди: бугунги кунда Муҳаббат опа асос солган «Фарҳод МН» оилавий корхонаси цехида йигирма тўрт хил маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

— Корхонамизни секин-аста жаҳон бозори талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариладиган субъектга айлантирмоқчиман, — дейди тадбиркор. — Бошқа чеварлар, ҳунармандларнинг ишини кузатиб бораман. Водийлик ҳунарманд аёллар билан мулоқотда бўлиб тураман, ўзаро тажриба алмашамиз.  

Ҳақиқатан ҳам, бу аёлнинг иштиёқи, ғайратига ҳавас қилса арзийди. Бўш турган эски бир бинони ижарага олиб, уни қайта таъмирлатиб, иш бошлаганди. Бошида учраган ноқулайлик ва қийинчиликлар ортда қолди. Бугун бу ерда ҳамма шароит етарли: ўнга яқин замонавий тикув машиналари ишлаб турибди. 

— Бу ерда ишлаётганимга эндигина бир йил тўлган бўлса-да, кўп нарсани ўргандим, — дейди цех тикувчиси Ҳабиба Хушмуродова. — Бугун ўзим мустақил равишда аёллар кўйлаги, махсус иш кийимларини тикяпман.

— Ҳар бир тайёрланаётган маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратамиз, — дейди Муҳаббат опа. — Шогирдларимга ҳам доим шуни уқтириб келаман. Улар билан биргаликда қадимий каштачилик турларини қайта тиклашга қўл урганмиз. Ҳозирда санама усулида ёстиқ, сўзаналар тикяпмиз. Келажакда хотин-қизлар учун каштали пойабзал ишлаб чиқаришни режа қилганмиз.

Муҳаббат опанинг ҳовлиси яшнаб турибди. Томорқада кўкатлар барқ урган. Ҳовлининг бир четидаги катакларда товуқ-жўжалар боқилмоқда. Турфа хил гулларнинг ифори дилни яйратади.   

— Томорқадан самарали фойдаланиш ҳам аслида тадбиркорлик, — дейди Муҳаббат опа. — Картошкамизни йиғиб олдик, ҳосили кўнгилдагидек чиқди. Боқаётган жўжаларимиз ҳам юзтага етди. Уларнинг тухуми саломатлик учун кони фойда, гўшти эса парҳез таомдир. Бир-биридан яшнаб турган мана бу гулларга қаранг, шогирдларимнинг баҳри дили очилсин, деб тикиш хонасига ҳар куни эрталаб бир даста гул қўяман.

Муҳаббат опанинг тўрт нафар фарзанди, икки нафар келини бор. Улар ҳам оналарига яқин кўмакдош. Айниқса, эндигина 9-синфни тамомлаган набираси Моҳичеҳра момосининг ишини қунт билан ўрганиб, бир-биридан ажойиб гуллар ясайди, тенгдошларига кўйлаклар тикиб беради, шишалардан турли идишлар, совғабоп буюмлар тайёрлайди.

— Қиз бола болалигидан ҳунарли бўлгани маъқул, — дейди Муҳаббат опа. — Моҳичеҳра кичкиналигидан менинг ортимдан қолмасди. Игна-ипни қўлидан туширмасди. Қўғирчоқлари учун кийимлар тикарди. Зукколиги сабаб тенгдошларидан кўра вақтлироқ ҳунарли бўлди. Набирамнинг тиришқоқлигини кўриб завқланаман.

Юртимизда тадбиркорлар учун яратилган шароит ва берилган имтиёзлардан унумли фойдаланаётган Муҳаббат Нусратова тикув цехи фаолиятини кенгайтириб, келажакда иш ўрнини элликтага етказишни режа қилган. Бундан ташқари, гулчиликни ҳам йўлга қўйиш нияти бор. Бунинг учун ҳозирдан замин тайёрлаётган ишбилармон аёл уйида етмиш хилдан ортиқ хона гулларини парваришламоқда.

Хуллас, Муҳаббат опа тиниб-тинчимас, доимо катта-катта марраларни мақсад қиладиган, янги-янги режалар устида бош қотирадиган аёл. Унинг муваффақиятлари замирида ҳам ҳар бир тадбиркор учун зарур саналадиган ана шундай хислатлар мужассамлиги эса бор гап.

Соҳиба СУЮНОВА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар