Рудольф РАСПЕ, немис адиби
Мен ўша пайтларда тез-тез овга чиқиб турардим. Ҳозир ана шу бетакрор ва қувноқ кунларимни мароқ билан эсга оламан. Ўзиям мен билан боғлиқ ғалати ва ажойиб ҳодисалар сал бўлмаса, ҳар куни содир бўлиб турар эди-да.
Бир ажабтовур воқеа бўлганди.
Гап шундаки, ётоғим деразасидан кенг бир кўл кўзга ташланиб турарди. Ов дегани кўп бўларди.
Бир куни эрталаб дераза олдига борсам, кўлда бир тўда ёввойи ўрдаклар сузиб юришибди. Шартта милтиғимни олдим-да, уйдан югуриб чиқдим. Бироқ шошқалоқликда пиллапоядан тушаётиб, бошим билан эшикка урилдим денг... Шу десангиз кўзимда чақин чақнаб кетди! Албатта, бу мени тўхтатиб қололмасди. Яна югура кетдим. Мана, ниҳоят, кўлга ҳам етиб келдим. Ўрдаклардан энг семизини нишонга олиб, энди тепкини босай десам, аҳвол чатоқ — чақмоқтош қолиб кетибди. Чақмоқтош бўлмагач, отиб бўлармиди? Чақмоқтошни опкелгани уйга югурсамми? Унда ўрдаклар учиб кетиши мумкин.
Кайфиятим тушиб, милтиғимни осилтирдим, шўрпешоналик ҳам шунчалик бўларми, деб турувдим, бирдан калламга зўр фикр келиб қолди.
Бор кучим билан ўнг кўзимга бир мушт туширганимни биламан, кўзимдан чақин сачраб, милтиқдори аланга олди.
Ҳа! Милтиқдори аланга олиб, милтиқ отилиб кетди ва мен бир ўқ билан энг етилганидан ўнта ўрдакни отиб олдим.
Сизга маслаҳатим шуки, олов ёқмоқчи бўлсангиз, ўнг кўзингиздан ана шу усул билан чақмоқ чиқариб олинг.
Рус тилидан
Маҳмуд БЎРОН
таржимаси
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔956
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔981
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил