Азиз НЕСИН
Қаҳвахонада кимдир бировни «шарақ» этиб тушириб қолди. Гап-сўз бўлиниб, ўйин тўхтади. Ҳамма шапалоқ овози келган стол томонга ўгирилди.
Тарсаки еган одам барваста, йўғону, урган одам чўпдек ингичка, нимжон экан. Йўғон одамнинг чап бетига тушиб қолган беш панжа изига қараб ҳам полиция уни ким урганини билиб олиши мумкин.
Ҳамма йўғон одам ҳозир ўша қўл кўтарган мижғовни тагига босиб, итдек савалайди, деб ўйлади. Аммо кутилгандек бўлмади.
— Жавобгарликка тортаман! — деб бўкирди йўғон одам.
Биров бир нима демади.
— Ҳаммангиз кўрдингиз-а?! — деди у яна ўтирганларга қараб.
Шундан кейин у бўйи елкасидан келмайдиган бояги ингичкага ўгирилиб:
— Қани, юр полицияга! — деди.
Тарсаки урган одам хира пашшани ҳайдамоқчи бўлгандек қўлини силтаб:
— Бор-э! — деб қўйди.
Йўғон лапанглаб кўчага югурди.
Қаҳвахонада ўтирган одамлар яна ўйинга шўнғиб кетишди.
Орадан сал ўтгач, бояги одам ёнида бир полициячи билан кириб келди-да, ингичкани кўрсатди. Ингичка одам:
— Энди кетай, деб турган эдим, хотиним…
— Қизимиз мактабга бормаяпти, — деб қолди.
— Нега?
— Физкультура муаллими оқ резинкали ботинка билан шалвар олиб келмасанг, дарсга кирмайсан, дебди.
— Ҳа, бир гап бўлар.
— Овқатга ёғ йўқ.
Югуриб кўчага чиқдим. Ишдан кеч қолдим, бугун энди бормай қўя қолай, дедим ўзимга-ўзим. Бунинг устига, тинмай жала қуйиб турибди. Илгари биз томонларга трамвай юрарди, ҳозир у ҳам йўқ. Автобусни пойласанг, ярим соатда зўрға келади. Кошкийди, кутганга яраша чиқолсанг. Ҳамиша тирбанд бўлади. Таксини гапирмаган маъқул. Кўчадан машиналар ғир-ғир ўтиб турибди-ю, биттасиям тўхтамайди-я. Оёқдан сув ўтиб кетди, роса ивидим. Нима қиларимни билмай гангиб турган эдим, бир ўспирин олдимга келиб:
— Кечирасиз, тоға, — деб қолди.
Соат-поат сўраса керак, деб ўйладим.
— Кечаги ўйин нима бўлди, эшитмадингизми?
— Тавба... — Индамай жўнаб қолдим. Шу атрофдаги қаҳвахонага кирдим. Уст-бошим жиққа ҳўл, чой сўрадим. Мен урган шу одам ёнимда газета ўқиб ўтирган экан. «Аҳвол чатоқ, бу ёғи нима бўлади», деб ўзимча хаёл суриб ўтирган эдим, бу киши «юртимиз жаҳаннамга кетяпти!» деганича қўлидаги газетани ирғитиб юборди. Бу одам ҳам менга ўхшаб, бир нимадан куйган бўлса керак, деб ўйладим. Икковимиз ҳасратлашсак, анча енгил тортамиз, деган мақсадда унга қараб:
— Тинчликми, бейафандим? Сўраганнинг айби йўқ, нега хафа бўляпсиз? — деб сўрадим.
— Хафа бўлиш ҳам гапми, қоним қайнаб кетди, — деди у ҳамон тутақиб. — Мамлакат бедарвоза бўлиб қолди. Судьялар нима истаса, шуни қилади. Буни қаранг, кечаги футбол ўйинида судья яна тарафкашлик қилибди.
Шундан кейин нима бўлганини билмайман. Ўзимни тутолмай қолдим, комиссарбей. Биров электр тугмачасини босиб, баданимга ток юборгандек бўлиб кетди. Ўнг қўлим ўзидан-ўзи шартта кўтарилиб, шу одамнинг башарасига шапалоқ туширдим. Урганимни бўйнимга оламан. Лекин мен қасддан урганим йўқ. Ўзимни тутолмай қолдим. Уриб бўлганимдан кейин ўзимга келдим, олдинига бу одам ҳозир мени дабдала қилади, деб қўрқдим. Аммо бўлар иш бўлган эди. Парвардигори олам ўша пайтда Зол ўғли Рустам паҳлавоннинг бутун кучини менга бердими дейман, ҳар ҳолда бу кишини қарсиллатиб уриб қолганим рост.
Комиссар калтак еган йўғон одамга бир қараб, тишларини ғижирлатиб қўйди. Кейин ўрнидан қўзғалмоқчи бўлди-ю, лекин ўнг қўлининг кафтини ишқалаб қўя қолди. Сўнгра йўғон одам турган томонга ўгирилиб:
— Қани, даъводан кеча қолинг! — деб буюрди.
— Йўқ, асло кечмайман! — жавоб берди тарсаки еган одам. Комиссар тутақиб кетди, кейин ёзув машинкасининг олдида ўтирган полициячига ўгирилди.
— Қани, ёз бўлмаса. Даъвогар мамлакатимиз жаҳаннамга кетяпти, депти. Бу билан у юртимизнинг олий манфаатларига ҳамда ҳукуматимизнинг маънавий обрўсига...
— Хўш, даъводан кечасизми? — сўради у йўғон одамдан.
Тарсаки еган одам беш панжанинг изи тушиб қолган бетини силаб туриб деди:
— Хўп бўлади, афандим, даъводан кечдим.
Турк тилидан
Миад ҲАКИМОВ
таржимаси
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔894
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил