Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

КАТТАЛАР ИБРАТИ

Ҳаммамиз ҳам болаликдан катталарни ҳурмат қилиш, уларнинг гапига қулоқ солиш кераклигини эшитиб, тарбия топганмиз. Эҳтимол, бу миллатимизга хос алоҳида жиҳатлардандир. Мурғак қалбларимизга ўрнашган ана шу қоида доимо қулоғимиз остида жаранглаб туриши ҳам рост.

Бугун ёш оилаларнинг ажрашиб кетишлари, эндигина покиза туйғуларга ошно бўлаётган йигит-қизларнинг бахтсиз бўлиб қолишларида, афсуски, узоқни кўра билмаган, етарли ҳаётий тажрибага эга бўлмай, тез хулоса чиқариб, ўз фарзандлари оёғига болта ураётган катталар ҳам йўқ эмас.

Узоққа бормай, яқин дўстимдан эшитган бир воқеани мисол қилсам.

— Ҳали бола чоғимда, онамдан эртаклар эшитиб, ҳуснда тенгсиз, ақлда ҳавас қилгулик, ҳар қандай йигит орзуси бўлган гўзал маликалар, доно қизлар ҳақида минг хил афсоналар тинглардим, — дейди дўстим. — Ёшим улғая боргач, атрофдаги қизларни тасаввур дунёмдаги ана ўша образлар билан беихтиёр солиштира бошладим. Қизиқ, лекин негадир худди ўшандай қизлар албатта мендан катта бўлиб чиқар, уларни фақат опа ўрнида кўришим мумкин эди. Аммо улар орасида биттасининг чиндан ҳам опам экани мени хурсанд қиларди. Тоғамнинг ўртанчаси бўлган бу қизга кўпчиликнинг ҳаваси келар, уй-рўзғор тутишидан, муомала-ю одобигача бирор камчилик топиш қийин эди. Уйдагилар билан борганимизда юзда ним табассум билан елиб-югуриб хизмат қиларди, ўз укаларидан ортиқ кўриб, бизларга меҳрибон эди, ҳозиргача уларнинг бирор қаттиқ сўз айтиб, овозини баландлатганини эслолмайман, ҳамиша ширин сўз, лекин хаёллар дунёсида кезишини пайқаганман. Хуллас, аниқ эсимда йўқ, еттинчи синфдамидим, саккиздами — ўша опамни турмушга беришди. Тўйларига борганман, эгнидаги оппоқ либос бирам ярашган.

Узатилмасидан бурун уйдагиларимнинг тоғам ва келинойим (тоғам-ку оғир инсон, лекин аёли жуда ҳовлиқмароқ, қачон қарама, эридан бир қадам олдинга сакрагани-сакраган) ҳақидаги гаплари қулоғимга чалинувди. Англаганим фақат йигит томоннинг мол-дунёси кўплиги, келин­ойим ҳам шунга маҳлиё бўлиб, тўйни бир зумда бошлагани бўлди, холос. У пайти ташвиш нималигини билмасдим, тўй бўлса, ҳаммаси яхши бўлади, деб юрган кунларим-да.

Чопа-чоп, югур-ел билан дабдабали тўй ўтганига олти-етти ойдан ошганди-ёв. Кечқурун овқатланаётганимизда дадам билан ойим ўша опам ҳақида гаплашиб қолишди. Маълум бўлишича, тўйдан беш-олти кун ўтгач, «почча»мизнинг қилиғи чиқа бошлабди, аввалига ичиб келиб, сўкишни одат қилибди, сал ўтиб, қўл кўтаришга ҳам улгурибди, бечора опам шунда ҳам уйдагиларига миқ этмабди, турмушим бузилмасин, уйдагиларимни иснодга қўймай, деб барига чидабди. Яхшиям, уйдагилари йўқлаб боришгани, бўлмаса, бу ҳол яна қанча давом этарди? Қизларининг ранг-рўйидаги ўзгаришни, калтак дастидан бошига етган жароҳат туфайли чалкаш-чулкаш гапларини пайқаб қолган келинойимиз шу онда уйни бошига кўтарган, кейин билишса, куёв ғирт гиёҳванд экан.

Эсимда, ўшанда дадам келин­ойимнинг шошқалоқлигидан, бошқалар билан маслаҳатлашмай, суриштирмай, ўзича қарор қабул қилиб, калтабинлик қилганидан куюнганди. Мен эса... опамни ўша кўйга солган бангидан нафратландим. Ахир, опамда нима айб, нима гуноҳ?! Эҳ, катталар, катталар... Кейинроқ билсам, «куёв»нинг ота-онаси ҳам ўғлининг касалини атай яширишган экан. Шу билан опамнинг турмуши бузилди. Турмушига қўшилиб, зилол сувдек покиза, тиниқ ҳаёти ҳам лойқаланди. Қалбидаги орзулари, шунча йил асраб келган ўй-хаёллари чил-чил бўлди.

 Айб кимда, сиз ҳам бир мулоҳаза қилиб кўринг-чи!?

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ                        




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔268

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 268    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар