Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҒАЛЛАОРОЛ МЕВАСИ ВЬЕТНАМГАЧА

Ғаллаорол туманида мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган 300 га яқин фермер хўжалиги фаолият кўрсатиб, кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортга чиқарилди.

ҒАЛЛАОРОЛ МЕВАСИ ВЬЕТНАМГАЧА

Жумладан, Ғаллаорол туманидаги «Baxmal export» масъулияти чекланган жамияти ўтган йили Россия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирликларига 14 турдаги 2 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт қилди. Жорий йилда Ҳиндистон ва Вьетнам тадбиркорлари билан ҳам шартномалар тузиб, экспорт географиясини янада кенгайтирди.

Корхона ўтган йили ёз-куз мавсумида помидор, қалампир, узум, олхўри, ўрик, мош, нўхат, ловия, картошка, қизил лавлаги, кўкат, гулкарам ва қовоқ экспорт қилган эди. Қиш мавсумида хорижга кўпроқ дуккакли маҳсулотлар, данакли ва қуруқ мевалар чиқарилмоқда. Олинаётган даромад ҳам шунга яраша.

Корхонага ўтган йили 1 миллиард 200 миллион сўмлик имтиёзли кредит ҳисобидан хориждан мева қуритадиган, дуккакли маҳсулотларни тозалаб, саралайдиган замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилди. 3 сотих майдонда лимон етиштириш учун иссиқхона барпо этилди.

— 728 гектар ерда узум, мева-сабзавот, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортбоп қилиб етиштириш устида иш олиб борилмоқда, — дейди корхона раҳбари Анвар САФАРОВ. — Жорий йилда мева шарбати ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчи технологияларни ишга тушириш режалаштирилган. Бу яна 20 иш ўрни яратиш имконини беради. Бунинг учун корхонанинг моддий-техник имкониятлари етарли.

Тошқул БЕКНАЗАРОВ,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔123

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 123    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар