Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҚИЙИН КЎРИНАДИ, ЛЕКИН...

— Уй шароитида товуқ боқиш мутлақо қийинмас, — дейди пайариқлик Зулайхо ая ТОЛЛИБОЕВА. — Озгина эътибор ва иштиёқ билан парваришласангиз, товуқдан ярим йилда тухум ва гўшт олаверасиз.

ҚИЙИН КЎРИНАДИ, ЛЕКИН...

Бу парранда парваришга унча муҳтож эмас. Рўзғорга тузуккина даромад келтиради. 15 йил бўлди, уйда товуқ боқаётганимизга. Ҳозир ҳовлида 70 товуғимиз бор. Ана шу сонни ўзгартирмай, бир хилда ушлаб туришга ҳаракат қиламан, нега деганда, катагимиз имконияти шунга яраша. Бўлмасам, товуқларга катакда жой торлик қилади. Рўзғордан ортган тухумни, парҳез гўштни сотамиз, гўнгини томорқага чиқарамиз. Яна йилига 3-4 та товуғимиз курк бўлади. Мен ҳар бирига 15 тадан тухум бостираман, бундан оширмайман. Лекин 20 тадан бостирса ҳам бўлади. Шундай қилинса, 4 та товуқдан 60 та соғлом жўжа олиш мумкин. 5-6 ой ичида улар ҳам каттариб, тухум бера бошлайди. Товуқнинг икки кунда битта тухум қиладигани яхши. Агар ҳар куни тухум қўйса, тез кучсизланиб, касалланади ва бошқа паррандаларга ҳам юқтиради.

Кўпчилик мендан товуқ боқиш учун жўжаларни қандай танлайсиз, деб сўрайди. Бу жуда осон, қутисига қарайман, тинмай биғир-биғир қилаётганларини ажратиб оламан, бўлди. Касаллари секин, имиллаб ҳаракат қилади.

Қишин-ёзин катак тагини қуруқлаб, тозалаб туриш керак. Емини сотиб оламиз, бироқ бу тезда ўзини қоплайди. Умуман, товуқ нима берсангиз, ейди. Дон-сувини узмай, вақтида сувини алмаштириб туриш керак бўлади. Ана шунда рўзғор обод бўлади, чўнтакка эса даромад киради.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар