Оила хуржун      Бош саҳифа

ҚОДИР ИШКАМ

Қодир ишкам оддий бир киракаш. Эртадан кечгача машинасида йўл қатнайди. Бирпас бўлсин, тиним билмайди. Нега энди ишкам дейсизми?

ҚОДИР ИШКАМ

Бир куни тушлик маҳали шогирди унга:

— Устоз, тушлик ҳам бўлиб қолди. Кўчанинг нариги бетида зўр сомса ёпишар экан. Бир чойнак чой билан иккитадан еб олсак, нима дейсиз? — деди.

— Нима?! — қоши кўтарилиб кетди Қодир ишкамнинг.  — Сен кўрган сомсахонани мен кўрмабманми? Кўрганман. Икки сомсанг, менинг қорнимга юқ ҳам бўлмайди. Билсанг, бир ўтирганда тўрттасини парлатаман. Ҳар бир сомсани уч минг сўмдан десак, ўн икки минг қулоғини ушлаб кетадими? Унда уйимнинг эшигини тополмай қоламан-ку?! Ўзи шу ёғи учма-уч бўлмай ётибди. Эрталабдан бер-бер... Хотинга чўз, болалар мактабига чўз, фирмага чўз, гараждаги ҳамширага чўз, унга чўз, мунга чўз, йўлда чўз...  Ундан кўра, уйга бориб хотин пиширган обиёвғондан еб келганим дуруст. Бу қорин ўлгур нима берсанг ҳам кўрдим демайди. Нафсни тийсанг, чўнтагинг қаппаяди. Тиймасанг, ялпаяди. Бу мақолнинг мағзини чақ, иним!

Бир куни нима бўлди-ю, ҳамкасблар баҳслашиб қолишди. Биров у деди, биров бу деди. Қодир ишкам умрида бундай «томошага» аралашиб кўрмаган одам. Нима бўлди-ю, бу баҳсга аралашиб қолди. Йигитчилик-да, қўлни ташланг, қўлни ташланг бўлди. Ишкам қандай қилиб қўлни ташлаганини билмай қолди. Баҳсда ютқазди. Баҳс бир хўроз бўлди. Биласиз,  эркакларнинг нафсини хўрознинг бир ўзи қондиролмайди...

Шу куни денг Қодир ишкамнинг тушуми ҳам яхши бўлмади. Уйига судралиб зўрға борди. Дарвозадан кира солиб:

 — Хотин, ҳов, хотин, мени тилимдан ос, тилимдан! — деб қичқирди.

 — Тинчликми, дадаси? Нима, бирор ёмонроқ хотиннинг қўлига тушиб қолдингизми? — деди хотин ҳайрон бўлиб.

 — Ундан баттар! Ҳамкасблар билан баҳс бойлашдик, қайдан ҳам аралаша қолдим-а мен аҳмоқ, ютқазиб қўйдим. Улар эртага келадиган. Бир хўрозни жувонмарг қиладиган бўлдик, хотин! — дея  афсусланди.

 — Сизга неча бор айтганман, ҳар хил гапларга аралашманг деб, мана оқибати. Энди нима қилмоқчисиз?

 — Нима қилардик! Эртагача бирон бир ҳийла ўйлаб топарман...

Эртасига тушлик маҳали беш нафар улфат Қодир ишкамникига кириб келишди. Қодир ишкам улфатларга пешвоз чиқаркан аёлининг:

 — Ҳов, дадаси, катакдан хўрозни тутинг! — деган овозига:

 — Ҳозир, онаси, ҳозир, — деб жўралари билан кўришгач, товуқхона томон юрди. 

Улфатлар ҳам чеккада Қодир ишкамнинг ҳаракатларини кузатиб туришар эди. Қодир ишкам товуқ катакка кирди. Катак эшигини очиқ қолдирди... У хўрозни шундай тутаман деганда, хўроз унинг оёқлари орасидан ўтиб, ташқарига қочди. Қодир ишкам буни атайлаб қилдими, ё йўқми, улфатлари англолмай қолишди. Энди у ташқарига қочган хўрозни қувлашга тушди. Хўроз ҳовлида ўзини у ёқдан, бу ёққа олиб қочар, Қодир ишкам бўлса уни «жон-жаҳди ила» қувиш билан овора эди. Хўрозни энди тутдим, деганида улфатларига билдирмай «кишт» деворади. Хўроз қочади. Хўрозни тутолмай бир соатлар овора бўлган Қодир ишкам улфатларига:

 — Афсус, тутолмадим, жўралар. Чарчатди, — деди ҳаллослаб келиб. — Насибангиз йўқ экан. Ҳа, майли, хўроз бўлмаса, ўрик қоқи солиб, угра оши қилсак ҳам ёмон кетмайди, тўғрими, ўрик қоқи юракка фойда. Юраги бақувват одам соғлом бўлади. Соғлом одам пулни яхши топади, нима дединглар?

Қодир ишкам аёлига угра ош буюрди. Улфатлар Қодир ишкамнинг бу қилиғига кула-кула угра ош ичиб, бош чайқаб ортга қайтишди.

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар