Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КЎНГИЛГА ЙЎЛ

Бугун реклама айвонларини турли дори-дармон воситалари, чақалоқлар тагликлари-ю айрим озиқ-овқат маҳсулотлари забт этяпти. Худди ана шу маҳсулотлар пештахталарда анча бозоргир экани ҳам сир эмас. Тарғиб қилинаётган маҳсулотнинг сифати-ю фойдаси ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай, керак бўлса-бўлмаса, сотиб олиб, «ғамлаб» қўяётганлар ҳам топилади. Демак, тарғиб қилинса, ҳар қандай маҳсулот, истаймизми-йўқми, одамлар эътиборида юқори ўринга чиқади. Бугунги замоннинг инкор этиб бўлмас ҳақиқати шу.

КЎНГИЛГА ЙЎЛ

«Кепқолинг-опқолинг» деб тарғиб қилинаётган маҳсулотлар ичида негадир китобни учратмаймиз. Нега? Баъзилар «асл мол тарғибга муҳтож эмас», дейишади. Агар чиндан ҳам шундай бўлса, «асл бўлмаган» молни мақтаб-мақтаб тарғиб қилишдан мақсад нима?  

Ҳар ҳолда, бирон фойдали нарса ишлаб чиқарилгани ҳақида кўпчиликка хушхабар улашиш халқимизнинг миллий анъаналаридан бири эканини ҳеч ким инкор этмаса керак.

Пойтахтимиздаги «Kitob olami» маънавий-маърифий савдо мажмуасида ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган ана шундай анъана давом этиб келяпти.

Китобсевар халқимизнинг китоб жавони яна иккита ажойиб китоб билан бойиди. «Kitob olami» маънавий-маърифий савдо мажмуада шоир Нуруллоҳ Остоннинг «Akademnashr» нашриётида чоп этилган «Ҳурватан» ҳамда «Чучмомага хат» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Бу шеърхонлар ҳамда болажонлар учун ажойиб совға бўлди. Тақдимотга бағишланган адабий-бадиий кечада шоир қаламига мансуб гўзал, мустақил, ҳур Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, шеърият мухлислари гўзал сатрлардан баҳраманд бўлишди.

— Бугун адабиёт аҳли алоҳида қадрланмоқда, — деб эътироф этди шоир Нуруллоҳ Остон. — Бундай юксак муносабатни билишимиз ва қадрлашимиз, кўрсатилаётган ишончдан янада руҳланиб, энг сара ижод маҳсулларини китобхонлар учун тақдим этмоғимиз лозим.  

Ҳар бир янги китобнинг нашр этилиши китобсеварлар учун чинакам байрам тусини олади. Тўғри-да, бир сара китоб инсон умрининг моҳиятини ўзгартириб юбориши ҳам ҳеч гап эмас. Ушбу мажмуада бу каби китоб байрамлари деярли ҳар куни бўлиб турибди. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмонов «Оламни маҳлиё айлаган диёр» китоби тақдимоти, ёзувчи Исҳоқжон Нишонов билан учрашув шулар жумласидан. 

— Бир пайтлар иқтисод қилинган қоғозлар ҳисобидан жуда арзон нархларда фақат болалар учун китоблар чиқарадиган нашриётлар бўларди, — дейди тақдимотда иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. — Айниқса, болалар адабиётларини арзон ва кўп нусхада чоп этиш бугун ҳам асосий масалалардан бири бўлиб турибди. Болаларни китобхон қилиш учун уларга, аввало, энг сара асарларни етказиб бера олишимиз керак. 

Инсоният мураккаб муаммолар ечими устида бош қотираётган бугунги кунимизда фарзандларимизни мутолаага ўргатиш энг муносиб ечим экани инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Реклама айвонларини қайси маҳсулот забт этишидан қатъи назар, энг сара китоблар ҳар қандай ҳолатда ҳам асрлар оша инсон кўнглига йўл топиб келяпти. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади.   

Сайёра ҚОСИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔6

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 6    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 398    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар