Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Бугунги замонавий тараққиёт мамлакатларнинг интеллектуал салоҳияти бошқа барча йўналишлардан устувор бўлиши зарурлигини тақозо қилмоқда. Айрим ривожланган давлатларнинг ялпи ички маҳсулотидаги интеллектуал мулк улуши қишлоқ хўжалиги, оғир ва енгил саноат, хизмат кўрсатиш каби соҳалардан аллақачон илгарилаб кетгани кузатилмоқда.

Жўғрофий жиҳатдан бироз ноқулай минтақада жойлашгани, ер ости ва ер усти ресурсларининг чеклангани, ишчи кучи билан боғлиқ кўплаб муаммолар бўлишига қарамай, ақлий ва илмий салоҳиятдан унумли фойдаланган ҳолда дунёнинг пешқадам давлатлари қаторидан жой олиш мумкинлиги айрим давлатлар мисолида ўз исботини амалга кўрсатиб келмоқда. Бундай мамлакатларда фарзандга кичик ёшларданоқ тизимли тарбия ва таълим берилиши оламшумул ютуқларга эришиш учун замин бўлаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Ўзининг катта тараққиёт йўлини белгилаб олган ва шу йўлдан илдам бораётган Янги Ўзбекис­тон ривожланишнинг энг илғор, замонавий, шу билан бирга, миллий моделини танлагани билан аҳамиятлидир. Куни кеча Президентимиз раислигида бўлиб ўтган мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, аниқ режалар белгилаб олинди. Эндиликда таълим мамлакат ривожи ва фаровонлиги учун энг устувор жиҳатлардан бири эканига яна бир бор эътибор қаратилди. Бугунга келиб аксар туманларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўлами анча кенгайди. Бу – фарзандлар келажаги учун муҳим босқич вазифасини ўтайди. Ота-боболаримизнинг фарзанд тарбияси билан уч ёшдан бошлаб тизимли шуғулланиши каби миллий ёндашувимиз бугун болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўла жалб қилишга интилиш тарзида амалга оширилаётгани албатта диққатга сазовор фаолият ҳисобланади. Аммо, таъкидлаб ўтилганидек, бу борада ҳали қилинадиган ишлар анчагина. Мисол сифатида боғча тарбиячиларининг соҳа бўйича саводхонлигини ошириш, малакали ва олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш борасидаги ҳолатларни келтириб ўтиш мумкин. Бугун давлат боғчаларида 38 фоиз, хусусийларида эса 24 фоиз олий маълумотли мутахассислар хизмат қилишмоқда.

Ўтган йиллар давомида айрим боғчаларда тарбияланувчиларига нотўғри муносабатда бўлиш каби нохуш ҳолатлар ҳам, афсуски, кузатилди. Бу эса, мактабгача таълим муассасалари ўз ишининг устаси бўлган, олий маълумотли, таълимнинг замонавий ва миллий тамойилларини чуқур ўзлаштирган, моҳир мутахассисларга эҳтиёж катта эканидан далолат беради. Шу боис, янги ўқув йилидан ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун 5 кун ишлаб, 1 кун ўқийдиган бакалавр таълим шакли жорий қилинаётгани, бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келиши кўзда тутилаётгани мазкур масала ечимида мақбул қарор бўла олади.

Шунингдек, мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларда бўш ерлар аукционга чиқарилиб, уларда давлат-хусусий шериклик асосида боғчалар қуриш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилиши, бундай муассасаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартиби жорий қилиниши ҳам соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Бугун мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам замонавий шароитларга эга бўлган мактаблар бун­ёд этиляпти. Давлат фарзандларнинг мактабларда ўқиши учун етарлича ғамхўрлик кўрсатяпти.

Айниқса, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг олис ҳудудлардан мактабга қатнаётган ўқувчилар учун бепул автобуслар қўйилгани ота-оналар учун ҳам, ўқувчилар учун ҳам жуда манфаатли бўлди. Эндиликда бундай амалиётни бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бу ўқувчиларнинг таълим самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсата олади.

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда информатика дарс соатлари йўлга қўйилгани, кейинги ўқув йилидан юқори синфларга сунъий интеллект бўйича дарслар киритилиши каби илғор ёндашувлар таълим тизимимизнинг замонавий ва янги тамойилларидан далолат беради. Бунда, аввало, ўқувчиларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш аҳволини тўғри шакллантиришга катта аҳамият қаратиш муҳим ҳисобланади. Биз фарзандларимизга нафақат замонавий технологиялардан фойдаланиш, шу билан бирга, улардан фойдаланишда турли нохолис ва зарарли мафкуравий сиртмоқлар хавфидан ҳам саломат ўта олиш кўникмасини ҳам тарбиялаб боришимиз ўта зарур эканини бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этиб турибди. Сунъий интеллект бўладими ёки бошқа электрон тизимларми – барчасида миллий хулқ-атвор, қадриятлар ва умуминсоний ёндашувдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиш энг тўғри йўл эканини ҳар бир болага тушунтириб-сингдириб бориш эҳтиёжи ва масъулияти олдимизда турибди.

Ахборот технологиялари, муҳандислик ва аниқ фанлар бўйича таълимни янада юқори босқичга кўтариш, ихтисослашган мактаблар филиалларини ташкил этиш масаласи миллий тараққиётнинг устувор йўналишига айланиши кўзда тутилган. Мактаб таълими фақат ижтимоий фанлардан иборат бўлмасдан, жамият учун зарур бўлган илғор соҳалар ривожини назарда тутувчи соҳалар билан бойитилиши айни муддао. Бунда битирувчи ёшлар мактаб таълимини тугатиш асносида ўзнинг илмий, ижодий ёки санъатга оид салоҳиятини намоён эта олади. Шу боисдан ёш олим таълимда ўзи танлаган соҳада ўқишни давом эттириши энг тўғри ва самарали йўл бўлади. Жаҳон тажрибасида ўзини оқлаган ва оммалашган бундай тизим бизда ҳам кутилган натижани бера олади. Бу эса, ўз навбатида мамлакатнинг иқтисодий ривожи, халқ фаровонлиги ва миллий тараққиёт учун хизмат қилади.

Қисқача айтганда, миллий таълим платформаси бугунги кундаги кўплаб масалаларга ижобий ечим топилишида асосий куч бўлиб, Ўзбекис­тоннинг барқарор келажагини таъмин этувчи энг муҳим омил экани шубҳасиз. Бунинг амалга ошириш механизми нафақат таълим тизимидаги масъуллар, балки бутун халқимизнинг садоқати, самимияти ва мустаҳкам иродасига боғлиқ.

 

Ғулом БОБОЖОНОВ,

филология фанлари бўйича
 фалсафа доктори (PhD)




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔60

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔212

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔251

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 60    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 212    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 251    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 361    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 336    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар