Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Ёшларни ақл-­идроки, илм савияси ва маънавия­тини тўғри шакллантириб, мунтазам юксалириб борсак, уларга чинакам фаровонлик йўлини таълим берган бўламиз. Бунинг учун эса, фарзандларимизда мутолаа маданиятини қарор топтириш ва китобхонликка доимий ўргатиб бориш катта аҳамиятга эга.

Энг ривожланган давлатлар аҳолиси китобхонлик бўйича ҳам дунёда пешқадам ҳисобланишади. Бугунги вазиятда инсоннинг онг-тафаккури моддий фаровонлик учун асос бўлиб хизмат қилмоқда. Болалигидан китобга ошно тутинган, жаҳоннинг энг сара илмларини ўқиб-ўзлаштирган киши, шубҳасиз, бугун ва келажакни барпо этувчи бунёдкорга айланади. Юртимизда Учинчи Ренесанс остонасида илм-маърифат ва китобхонликка кенг тарғиб замирида шу каби олижаноб ташаббуслар ётади.

Куни кеча Ургут туманининг Деҳқонобод маҳалласида айни шундай истиқболли ташаббуслардан бирига гувоҳ бўлдик. Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, журналист ва адиб, халқимизнинг севимли фарзанди Абдусаид Кўчимов бунёд этган кутубхона маҳаллага туҳфа этилди.

Умр бўйи илмни қадрлаб келаётган устоз журналист ўзи туғилиб ўсган қишлоқда замонавий кутубхона ташкил этиш ташаббуси билан чиқиб, юртимизнинг чекка бир гўшасида замон талабларига мос бўлган маърифат маскани бунёд этишни анчадан буён кўнглига туккан эди. Бундай хайрли ишга бош қўшишга хайрихоҳлар ҳам топилди. Ўзбекистон миллий кутубхонаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Навоий кон-металлургия комбинати, Ургут тумани ҳокимлиги бу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ўз ҳиссаларини қўшишга ошиқди. Натижада, ўн мингдан ортиқ китоб фондига эга, замонавий компьютер технологиялари ва интернет тармоғи билан жиҳозланган, барча қулайликларга эга бўлган шинам кутубхона бунёд бўлди.

Мўъжаз кутубхона олти юз мингдан зиёд ургутликлар учун муносиб туҳфа, дейиш мумкин.

Бу ерда ёшлар аждодларимизнинг бой илмий-маънавий мероси билан танишиш, жаҳон адабиёти дурдоналарини мутолаа қилиш ва замонавий адибларимиз асарларини ўқиш имконига эга бўладилар. Зеро, инсоннинг камол топиши, моддий-маънавий тараққий этиши учун китобонлик энг муҳим омиллардан биридир.

Кутубхонанинг очилиш маросимида иштирок этган депутатлар, олим ва адиблар бу каби хайрли ташаббусларни бошқа ҳудудларда ҳам ривожлантириш самарали бўлишини таъкидлашди.

– Абдусаид Кўчимов нафақат қалами ўткир журналист ва адиб, балки қалбида юрти, халқи, айниқса, ёшлар тақдири учун қайғурадиган чин маънавият фидойиси, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо. – Ижодкорнинг ўзи туғилиб ўсган қишлоғида ташкил этган кутубхонаси ҳам бу фикримизни тасдиқлайди. Бу масканда  маърифатнинг руҳи, устоз сўзининг нафаси ва ибрати бор. Ёшлар бу ерга фақат китоб ўқиш учун эмас, балки ўз устида ишлаш, ҳаётда тўғри йўл топиш учун ҳам келади. 

Ургут тумани ҳокими Дилмурод Саидқулов тумандан кўплаб ижодкорлар, шоир ва ёзувчилар етишиб чиққанини қайд этиб, туман ҳокимлиги уларнинг ҳам халқимиз маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган бу каби ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Ҳа, бугун ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун турли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Устоз Абдусаид Кўчимов йўлга қўйган китобхонликка тарғиб лойиҳаси эса, келажакда албатта ўзининг кутилган самарасини бериши шубҳасиз.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔12

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 12    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 398    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар