Ҳаётда гоҳо шундай ғаройиб воқеалар учрайдики, уларнинг ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтганига ақл бовар қилмайди. Яқин бир дўстим қандай уйланганини ҳикоя қилганда мутлақо ишонмаганман: «Йўғ-э, шунақаси ҳам бўларканми?» дея ҳайратланганман.
Қишлоқдан келган ўша дўстим институтда аъло баҳоларга ўқир, кафедра мудири, республикада ҳам танилган катта олим уни шогирдликка олган, диссертация мавзусини ҳам олдиндан белгилаб берган эди. Дўстим устознинг уйига тез-тез бориб турар, файзли хонадоннинг бир аъзосидай бўлиб қолганди.
Домланинг бўйи етиб қолган икки қизи бор эди. Дўстим кўзга яқинроқ бўлган кичигини ўзича ёқтириб юрарди. Домла қизларининг тенгқурлари аллақачон турмушга чиқиб кетганидан андак ташвишланарди. Қишлоқдан келган, мўмин-қобил дўстим куёвликка яхши номзод эди. Устозга куёв бўлса, ишлари юришиб кетишини кўз олдига келтирган дўстим ўзича келажак режаларини ўйлаб юрар, ниятини қандай амалга оширишни билмас, ўта тортинчоқ эди.
Кафедрада домланинг оиласи билан борди-келди қилиб юрадиган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган бир аёл ўқитувчи бор эди. Бир куни дўстим билан ёлғиз қолишганда у домланинг қизлари ҳақида гап очиб қолди. Келинликка булардан муносиброқ номзод топилмаслигини писанда қилди. Айни муддао бўлган шу суҳбат масалани ҳал қилди. Аёллар аралашган иш гоҳо тезлашиб кетади. Бу гал ҳам шундай бўлди. Фотиҳа қилинди, нон ушатилди. Энг қизиғи... никоҳдан ўтишга боришганда дўстим мундоқ қараса, келин домланинг ўзи ёқтирган кичик қизи эмас, катта қизи экан!.. Кўзларига ишонмасмиш. Бу англашилмовчилик қандоқ содир бўлди? Умр савдосида ҳам шунақа бўладими? Энди дардини кимга айтади? Қандоқ айтади? Кимга айтади? Андиша ҳамма нарсадан устун! Нима бўлса пешанамдан кўрдим, дея дарди ичида, миқ этмай тураверибди.
Аммо бир умр миқ этмай яшаш оғир. Хуллас, кўнгилсиз турмуш узоқ давом этмади. Тўйдан кейин бир ой ўтгач, дўстим хотини билан ажрашди ва ишдан ўз аризасига кўра бўшаб, қишлоғига бутунлай кўчиб кетди...
Шодмон ОТАБЕК
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔234
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил