Оила хуржун      Бош саҳифа

ЗУДЛИК БИЛАН ЧОРА КЎРИЛСИН!

Эски қишлоқдаги якка-ю ягона кўчадан ўтувчи ичимлик сув қувури ёрилиб, йўл халқоб бўлиб ётганига ҳам, мана, бир ойча бўлиб қолди. Олдинига секин сизиб оқаётган сув энди ёриқдан отилиб чиқиб, қишлоқ йўлини чинакам ботқоққа айлантирди.

ЗУДЛИК БИЛАН ЧОРА КЎРИЛСИН!

Халқ буни оқсоқолга ҳам айтиб кўрди, сув идораларига ҳам мурожаатлар бўлди, бироқ булардан бирон наф чиқмади. Шу кўчадан ҳар куни минглаб одамлар қатнайди. Улар орасида пенсиясини олишга почтага ўтадиган қариялардан тортиб, мактабга, боғчага чиқадиган болакайлар ҳам бор. Кейинги пайтларда йўловчилар тугул бу ердан машиналар ўтиши ҳам амри маҳол. Ўзи қишлоқнинг шундоғам юришга ноқулай кўчасидан сув кечиб ўтишни тасаввур қилаверинг.

Қаҳратон кунларнинг бирида учинчи синфда ўқийдиган невараси ўша жойда йиқилиб, пешонаси ёрилгач, оғиз-бурнига сув кириб, касалхона бўлимига тушгандан кейин бу нағмалар жонидан ўтган Тошмат ака нажот истаб газетага мурожаат қилган эди. Газета таҳририяти Тошмат ака билан телефон орқали боғланиб, масалани атрофлича суриштириб ўргангач, шу ҳақда икки энлик мақола берди. Мақолада анчадан бери йўлга тошаётган сувдан аҳоли азият чекаётгани, ўша кўчадан ҳаракатланиш қийинлашиб бораётгани, ичимлик сув қувури ёрилгани сабабли халқ сувни бир қишлоқ наридан ташиб келаётгани, маҳаллий раҳбарлар бу масалага фақатгина сансалорлик билан қараётгани батафсил ёритилган эди. Мақола эълон қилингач, таҳририят ўша газетанинг бир нусхасини тегишли туман ҳокимига жўнатди.

Ҳоким таҳририят мурожаати ва газетани кўргач, олдин обдан ўйлади: «Бизда шундай қишлоқ бормиди?..» Ёрдамчидан суриштириб, борлигини билгач, шапалоқдай қоғозга «Зудлик билан чора кўрилсин!» деб ёзди-да, ижрога чиқарди.

Бу хат орадан бир ҳафта ўтгач, туман «Сувсоз»и раҳбарининг столида пайдо бўлди. Раҳбар «уқувли»гина экан, ҳужжатлар билан эринмай танишиб чиқди. Кейин ўринбосарини чақириб, хатни унинг олдига отди: «Одамлар бизнинг устимиздан юқорига шикоят қилишяпти! Айбдорни топиб, зудлик билан чора кўрилсин!!!»

Ўшандан кейин ўринбосар барча ходимларни йиғиб, фавқулодда мажлис ўтказди. Узоқ давом этган мубоҳасалардан сўнг бир овоздан шундай қарор қабул қилинди ва шошилинч ҳаракат режаси келишиб олинди. Унга кўра, «биринчи навбатда «Сувсоз» устидан тепага шикоят қилган ғаламисни тезда топиш керак. Бунинг учун бир гуруҳ ходимлар ҳозироқ Эски қишлоққа бориб, кескин суриштирув ишларини олиб бориши зарур. Сувимизни ичиб, юзимизга оёқ қўяётган бундай ғаламисга орамизда жой йўқ! Унинг суробини тўғрилаб қўйиш керак!»

Ходимларнинг бири ўша мақолани чоп этган газетага телефон қилиб, бу мақола нима мақсадда эълон қилингани, унинг муаллифи кимлиги, унга бу ҳақдаги хабарни ким етказганига аниқлик киритишни илтимос қилди. Агар муаллиф кичкинароқ одам бўлса, «уйдирма гапларни ёзгани учун тегишли жойда жавоб бериши»ни айтиб, таҳдид қилиш кераклиги ҳам қистириб ўтилди. Таҳририят кечирим сўраб, «билмай ёзиб қўйгани» ва кейинги сонда раддия беришини билдирса, ўша мақола чиққан газетадан яна бир нусха ҳокимга юборади, қилғилиғи учун узр сўрайди. Акс ҳолда...        

* * *

Эски қишлоқда ичимлик сув кўчага оқиб ётганига бир ярим ойлар бўлганда йўл ёқасидаги уйларнинг пойдевори аллақачон нурай бошлаганди. Маҳалла аҳолиси ҳашар қилиб, кичикроқ ариқча қазиб, сувни безарар бир томонга жилдиришди.

«Сувсоз»нинг идорадан ойлик оладиган ва олмайдиган «пул йиғувчилари» ичимлик сувга пул сўраш баҳонасида ҳар бир хонадонга бош суқиб, зудлик билан чора кўриш учун «шикоятчи ғаламис»ни обдан суриштиришди. Бу ишлари ҳеч самара бермагани аламига ҳар бир хонадондан етиб келмаётган ичимлик сув учун хизмат ҳақини қуртдай санаб, ундириб олишди.

Тўғри, «олдин сувни етказиб қўй, кейин пулини талаб қиласан», дейдиганлар бўлди. Уларга: «қувурлар эски бўлса, биз нима қилайлик?! Янги қувур сотиб олиш ва ўтказиш учун алоҳида ҳақ тўлашларинг керак!» тарзида жавоб қайтарилди. Қувурларни янгилаш учун давлат яқиндагина ажратган пуллар «жойини топиб» кетгач, режа юз фоиз бажарилди, унга фалон сўм маблағ сарфланди, деб чиройли қилиб ҳужжатлаштириб, юқорига ҳисобот берилганини қишлоқликлар қаерданам биларди...   

Қишлоқ аҳли кўчани тўлдириб турган «сув омбори»ни бир амаллаб бошқа томонга йўналтириб, ўтган-кетганга йўл очди-ю, ердан тортиб олинаётган тозаланмаган сув ичиш яна бошқа аллақанча муаммоларга йўл очишини тушуниб етдими, ҳар тугул, у ёқ-бу ёқда «қувурни ўзимиз созлаймиз», «керак бўлса, пул йиғиб берамиз», деган гаплар эшитила бошлади. Хуллас, икки ой деганда қишлоқ аҳли янги қувур учун яна пул йиғиб, уни «Сувсоз»га топширишга мажбур бўлди.

Бу гапларга ҳам тўрт ой бўлди. Ўша томонларга йўлингиз тушиб қолса, Эски қишлоқнинг яккаю ягона кўчаси четидаги ариқчага кўзингиз тушади. У ҳамон оқиб турибди...

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар