Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«...Бомба портлади. Бироқ Оллоҳ суйган бандасини ҳаётдан маҳрум этиш одамзоднинг қўлида эмас. Элим деб, юртим деб ёниб яшайдиган инсонлар мангуликка дахлдор.
 
							Агар ғаламисларнинг давлат раҳбарига суиқасди амалга ошганида сониялар жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юборарди...»
Бу фикрлар ёзувчи Акбар Мирзонинг «Ўзбекистон миллий экциклопедияси» давлат илмий нашриётида яқиндагина чоп этилган «Суиқасд» романи ҳақидаги мулоҳазалар.
Мазкур роман «Аёзи чўзилган баҳор» ва «Ажал билан юзма-юз» китобларининг мантиқий давомидир. Мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар ушбу китобларда бадиий тарзда баён этилган. Хусусан, 1999 йил 16 февраль воқеалари, ўша пайтдаги давлат раҳбарига уюштирилган суиқасд ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг мардонавор жасорати акс эттирилган. Асар яқин ўтмишимиздаги айрим воқеаларни ўқувчи онгида қайта гавдалантиришда ўзига хос аҳамият касб этади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ўзбек адабиётида ўхшаши йўқ бундай асарни ёзиш ва чоп этиш китобхонларнинг айни дилидаги гап бўлди.
Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.
Батафсил«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».
Шавкат МИРЗИЁЕВ
БатафсилКитоб ўқимаган, китобга ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.
Батафсил