Оила хуржун      Бош саҳифа

БИР КУН БОЙ БЎЛГАНИМ

Стивен ЛИКОК

Мабодо банкка кириб қолсам, попугим пасайиб қолади. Ходимлар мени чўчитади. Туйнукчаларга ҳуркаклик билан қараб қўяман. Пулларнинг ангоридан юрагим пўкиллаб туради.

БИР КУН БОЙ БЎЛГАНИМ

Хуллас, бу идорада нима бўлса, ҳаммасидан ўлгудек қўрқаман. Банкка бирор молиявий иш билан кирган заҳотимоқ ғирт тентакка айланаман-қоламан. Буларнинг бари менга олдин ҳам аён эдику-я, бироқ маошим ойига эллик долларга етгач, улар туриши керак бўлган бирдан-бир жой банк, деган қарорга келдим.

Хуллас, ҳаяжонда зўрға одимлаб, амалиётлар даҳлизига кириб бордим ва ён-атрофга олазарак кўз югуртира бошладим. Наздимда, бу ерда ҳисоб рақамимни очишдан олдин банк бошқарувчиси билан маслаҳатлашиб олишим зарурдек туюлди. Пешонасига «Ҳисобчи», деган ёзув ўрнатилган туйнукнинг олдига бордим. Ҳисобчи сўхтаси совуқ дароз бир киши экан. Унинг турқиёқ мени ҳуркитиб юборди. Товушим худди гўрдан келаётгандек чиқсами...

— Бошқарувчи билан гаплашсам бўладими? — сўрадим мен. Ва сермаъно қилиб қўшиб қўйдим: — Юзма-юз.

Нима учун бундай деганимни ўзим ҳам билмайман.

— Марҳамат қилсинлар, — ҳисобчи шундай дегач, бошқарувчини чақиргани чиқиб кетди.

Бошқарувчи ўта жиддий, калондимоғ киши экан. Эллик олти доллар пулим чўнтакдаги қўлимда ғижим бўлиб турарди.

— Сиз бошқарувчимисиз? — сўрадим, ҳолбуки, унинг шунақа одам эканига мен заррача бўлсин шубҳа қилмаётган эдим.

— Ҳа, — дея жавоб қилди у.

— Сиз билан... алоҳида... юзма-юз гаплашсам бўладими?

Албатта, у билан бирга-бир гаплашишга кўзим учиб тургани йўғиди-ю, нима қилай, шундай қилдим-да, бўлмасам, ҳаммаси жуда оддийгина бўлиб қоларди-да.

Бошқарувчининг менга термулиб туришларида хавотир йўқ эди, дея олмайман. Чамаси, мен унга қандайдир даҳшатли сирни очиб ташламоқчидек туюлдим-ов.

— Марҳамат қилсинлар, — деди у хуш тавозе билан. Сўнг мени ўз хос хонасига бошлаб борди ва эшикни ёпиб, қулфини ширқ эткизиб қулфлаб қўйди.

— Бу ерда бизга ҳеч ким халал бермайди. Ўтиринг.

Иккимиз ҳам ўтирдик ва бир-биримизга нигоҳ қадаб олдик. Дафъатан мен унинг олдида чурқ эта олмаслигимни ҳис этдим.

— Сиз Пинкертон агентлигидан бўлсангиз керак? — сўради у.

Ўзимни ғайриоддий тутаётганим сабаб у мени айғоқчи бўлса керак, деган фикрга бораётган эди. Шунга фаросатим етгач, баттар аҳволим вой бўла бошлади.

— Йўғ-э... Пинкертонларга алоқам йўғ-а... — дея олдим ниҳоят, бироқ барибир оз бўлса-да, ҳурматга лойиқ қолиш учун худди ўзимни у эмас, бошқа бир агентликнинг одамидек тутиб. — Тўғрисини айтсам... — давом этдим мен. — Гапнинг дангали мен ҳеч қанақа айғоқчи эмасман. Мен ҳисоб рақами очмоқчи эдим. Бор бисотимни банкингизда сақлашга қарор қилдим.

Бошқарувчининг елкасидан тоғ қулади-ёв, юраги қўйворди, бироқ у ҳамон маълум даражада қулоғини динг қилиб турар эди. Энди у рўпарасида бойлигининг саноғи йўқ барон Ротшилднинг арзандаси турибди, деб ўйлай бошлаганди.

— Чамамда, жамғармалари салмоқли бўлса керак? — савол ташлади у.

— Анча-мунча, — шивирлаб дедим мен. — Ҳозирнинг ўзидаёқ банкингизга бор мулким — эллик олти долларнинг эллик долларини қўйсаму, кейинига ҳар ойда маошимдан эллик долларини ҳисоб рақамимга ташлаб турсам.

Бошқарувчи афтини ўзгартирмасликка уриниб ўрнидан турди, эшикни шарақлатиб очди ва ҳисобчига тайинлади:

— Жаноб Монтгомери! — деди у қулоққа ёқмайдиган баланд овозда. — Мана бу жаноб ҳисоб рақами очиб, ўзининг эллик олти долларини қўймоқчи... Саломат бўлсинлар.

Мен турдим. Ўнг томонимдаги катта темир эшик очиқ турганди.

— Кўришгунча, — деганча тўппа-тўғри сейфхонага кириб кетдим.

— Бу ёққамас, — деди бошқарувчи совуққина қилиб ва бошқа эшикни кўрсатди.

Туйнукнинг олдига бориб титроқ қўлларимда худди қарта очиб кўрсатгандек ғижим бўлиб кетган пулни узатдим. Худди шу топда башарам ўликларники каби безрайиб қолганди.

— Мана, — дедим мен, — буни ҳисоб рақамимга жойлаштирсангиз.

Овозим оҳангида ҳаялламай тезда бу азобли ишдан қутулайлик, деган маъно бор эди.

Банк ходими пулни олиб хазинабонга берди. Сўнг менга бир бланк бериб, унга маблағ миқдорини ёзишни буюрди ва мен яна бир дафтарга қўл қўйишим керак эди. Нима қилаётганимни ўзим ҳам билмаётгандим. Кўз олдимда барчаси айқаш-уйқаш бўлиб кетаётгандек.

— Бўлдими? — сўрадим мен бўғиқ ва қалтироқ овоз билан.

— Ҳа, — деди хазинабон.

— Агар ҳаммаси тайёр бўлса, мен чек ёзмоқчи эдим, — дедим.

Ўзимнинг тирикчилигимга ҳам пул керак-ку. Олти долларини олволмасам бўлмайди. Ходимлардан бири менга туйнукчадан чек дафтарчасини узатди, бошқаси эса унинг қандай тўлдирилишини тушунтира бошлади.

Банкнинг барча ходимларида бу одам томи кетиб қолган аллақандай миллионер бўлса керак, деган хаёл борга ўхшарди. Мен чекка қандайдир бир рақамни ёздим-да, уни хазинабонга узатдим. У чекни олиб қаради.

— Ие, бу қанақаси? — ҳайрон бўлиб сўради у. — Ҳаммасини олмоқчимилар?

Олти рақамини ёзаман деб, бира-тўла эллик олти рақамини ёзиб юборибман. Бироқ нима қиламиз. Бўлар иш бўлиб бўлган эди. Энди нима бўлганини ҳаммага тушунтириб ўтирасизми? Ҳамма ходимлар ишларини йиғиштириб қўйиб, мени кузатишга тушишганди ўзи. Бор кучимни йиғиб жарликка сакраган каби оҳангда дедим:

— Ҳа, ҳаммасини.

— Банкка қўйган барча пуллари­нгизни-я!

— Ҳаммасини, охирги центигача.

— Кейинчалик ҳам бирор нима қўймоқчи эмасмисиз? — ҳайратда қолиб сўради хазинабон.

— Ҳаётда... қўймайдиган бўлдим.

Шу тобда менда бир аҳмоқона умид учқунлай бошлади, мен чек ёзаётган пайтимда нимадандир хафа бўлди ва шунинг учун ҳам бунақа банкчада пулларимни сақлаб бўпман, деган қарорга келяпти, дея ўйлашмаяптимикин?.. Ўзимни инжиқ ва ҳар нарсага қизишиб кетадиган кишидек тута бошладим.

Хазинабон менга пулларни беришга тайёрлана бошлади.

— Қанақа пуллар кўринишида қайтиб олишни истайдилар? — сўради у.

— Нима?

— Қанақа қийматларда бўлсин, деяпман?

Э, ҳа, гап бу ёқда демайсанми... Ниҳоят берилган саволнинг маъноси менга етиб келди... Нима деяётганимдан  ўзим ҳам бехабар шундай дедим:

— Бир йўла эллик долларлик қоғоз пулларда бўлса дегандим.

У менга эллик долларлик пулни узатди.

— Олти долларни-чи? — деди у қуруққина қилиб.

— Қанақа бўларди!.. Олти долларлик пулларда-да!..

У менга олти доллар майда қоғоз пулларни узатди ва мен эшикка қараб чизиб қолдим. Ортимдан банкнинг оғир эшиги ёпилишга улгурмай, шунақанги даҳшатли кулги кўтарилдики... Бино зириллаб кетди.

Ўшандан бери банк деса, сал наридан ўтадиган бўлдим. Кундалик харажат пулларимни шимим чўнтагига солиб юраман. Орттирган мулкимни долларларда эски пайпоғимда сақлайман.

Рус тилидан

Маҳмуд  БЎРОН 

таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар