Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЎҚУБ ЎТМАК — УҚУБ ЎТМАК ШИОРИ

Бир мамлакатда улкан бир кутубхона бор. Унинг биноси биз кўрган иморатларга ўхшамайди — тўртбурчак эмас, тарвузнинг бир палласи каби ярим шар шаклида, аммо қиррадор. Тунлари бу қирралар бўйлаб терилган электр чироқларининг нури жилва қилади, кутубхона бамисоли олтин узукка қўйилган олмос кўз янғлиғ шуъла сочади.

ЎҚУБ ЎТМАК — УҚУБ ЎТМАК ШИОРИ

ФҲДЁ — кутубхона бу... 

Табиатда бебаҳо маъданлар кўп, лекин олмос улар ичида энг қимматбаҳоси. Олмос сайқалланса, гавҳарга айланади. Бу кутубхонанинг меъморлари ҳам китоб — инсоният кашф этган энг катта мўъжиза. Гавҳар эса табиатнинг энг қимматли ашёси. Шу боис бу икки мўъжиза бир-бирига бақамти бўлсин деган маъноли бир қараш асосида шу иморатни барпо қилибдилар.

Бу кутубхона фақат ўқиш жойи — қироатхона эмас, балки улкан маданий маскан. Ақди никоҳ боғлаётган келин-куёвлар шу жойда ФҲДЁдан ўтади ва кутубхона раҳбари қўлидан тантанали равишда аъзолик билетларини олиб, бир умр китобхон бўлиб яшашни дилга тугадилар. Оилавий ҳаётининг энг масъуд онларига гувоҳ бўлган шу зиё масканига келиб, китоб мутолаа қиладилар...

Бу ҳам — кишиларни ўқишга жалб этиш, юртда илмли, билимли одамлар кўп бўлишига эришишнинг бир йўли. Чунончи, ўзимизда ҳам Миллий кутубхонанинг муҳташам янги биноси қуриб ишга туширилгач, ўқувчилар сони бир неча баравар ошиб кетганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Демак, эндиги вазифа фақат марказларда эмас, ҳар бир туманда чиройли, энг замонавий кутубхоналар қуриш бўладиган кўринади.

Албатта, бино керак, аммо китоб ўқийман, деган одамнинг бўлиши ундан ҳам муҳим. Сер солиб қарасангиз, бир болага отаси бежирим танбур олиб келиб берган, аммо ўғли уни тинғиллатиб ҳам қўймайди. Бошқа болада эса чолғу асбоби йўқ, эски ёғочнинг ичини паккиси билан ўйиб бўлса ҳам бирон нима ясайди. Эплаб чалади, охири моҳир созанда бўлиб етишади. Чунки унинг уқуви бор, ҳаётини мусиқасиз тасаввур қила олмайди. Худди шу каби китоб ўқийдиган одамнинг ҳам «ичи»да шунга туғма қобилият бўлади. Эътибор берсак, дунёнинг энг атоқли олимлари, адиблари аввало, улуғ китобхон бўлган ва бир умр мутолаа билан шуғулланган.

«Онамнинг йиғисидан таъсирландим»

Болани ўқишга қизиқтиришнинг ҳаммабоп «рецепт»и борми-йўқми, мен билмайман. Лекин бир нарса аниқ — ­оилада китобга илиқ муносабат, маърифий муҳит ҳукм сурмаса, минг урининг, фарзандингизни унга жалб эта олмайсиз.

Мен китоб ўқишни яхши кўраман, аммо шундай китобхон одамларни танийманки, улар қаршисида, уларнинг билим ва эрудицияси олдида анчайин бир мардумга ўхшаб қоламан. Шунинг учун бу борадаги фикрларимни фақат шахсий кузатувлар, деб қабул қилганингиз маъқул.

Оиламизда бобо-бувим, онам ҳам ўқимаган. Фақат отам институтда таҳсил олган, китобхўр одам эди. Тунлари сандал атрофида ўтирганимизда отам китобдан турли ҳикояларни ўқиб берар, ҳаммамиз жим ўтириб қулоқ солардик. Ҳали-ҳали ёдимда. Абдулла Қаҳҳорнинг «Бемор» ҳикояси ўқилар экан, саҳарда уйғотилган ва онасининг ўлганидан бехабар гўдак қизчанинг, «Худоё, аямди дайдига даво бейгин!», деб қилган илтижосини эшитиб, онам билан бувим йиғлаган эди.

У кезлар асар воқеаларини тушунадиган ёшда эмасдим. Шу боис ҳикоянинг ўзи эмас, унинг бувим ва онамга таъсири ёдимда сақланиб қолган. Эҳтимол, китоб ўқишга қизиқиш менда ана шу маҳал пайдо бўлгандир. Ҳозир ўйласам, шунинг ўзи ҳам оилавий китобхонликнинг бир тури бўлган экан. Демак, китоб мутолаасига интилиш одамда ҳали савод чиқмасидан куртак отиши лозим.

Болани китоб мутолаасига ундайдиган ота-онанинг ўзи газетадаги теледастурдан бўлак нарсани ўқимаса, ўзи ўрнак бўлмаса, уларнинг даъвати фойда бермайди. Чунки қуш уясида кўрганини қилганидай, фарзандга энг аввал ота-онаси, уларнинг феъл-атвори таъсир қилади, бола улардан улги олади.

Ўқиган ўзмаса, интилиш сўнади

Шундай оилалар бор: ота-она ўқиган одам — эр-хотин доимо китоб мутолаа қилади. Бироқ фарзандларининг китобга тоқати йўқ. Шундай ҳоллар ҳам, афсуски, оз эмас. Бунга сабаб нима? 

Очиғи, бу бағоят катта ва оғир масала. Айниқса, ҳозирги замонда кўп учрайдиган бўлиб қолди. Камина ёшларнинг китоб ўқимаслиги, илмга интилмаслигини мамлакат келажаги учун таҳликали бир ҳодиса, деб биламан. Чунки яна йигирма йилларнинг нари-берисидаги ишлаб чиқариш, илм-фан тараққиёти, алалоқибат, бугун улғайиб келаётган болаларнинг билим даражасига боғлиқ.  Яна бояги саволга қайтамиз: нима қилсак, фарзандларимизда китоб ўқиш, илм олишга рағбат уйғонади? Ёки бу саволни бошқача, дангал қўядиган бўлсак, нима учун бугунги ёшларнинг аксари китобга унча қизиқмайди?

Ҳеч бир ижтимоий ҳодиса ўз-ўзидан юзага чиқмайди. Бунга объектив ва субъектив сабаблар бор. Биз боя бу масалани кичик бир оила мисолида кўриб ўтдик, таъбир жоиз бўлса, уни субъектив омил, деб ҳисоблаш мумкин. Яъни, бир одамга тегишли ҳолат. Лекин барча болаларни китоб ўқишга жалб этиш, уларнинг аксарида илмга интилишни пайдо қилиш анча мураккаб жараён. Шундай экан, саволга бошқача тарзда ёндашиб кўрайлик: нима учун бугун аксар ёшларда китоб ўқишга, илм олишга қизиқиш сустлашган?

Албатта, мазкур саволни ўн кишига берсангиз, ўн хил жавоб оласиз. Мен эса шундай деб ўйлайман: бу бир кунда пайдо бўлмаган ва бир кунда ечиладиган муаммо эмас. Ёдингизда бўлса, бозор иқтисодиётига ўтишда ҳар хил мезонлар ҳукм сурди. Кўп соҳалар ва жойларда ўқиган билан ўқимаган одамнинг фарқи қолмади. Ҳатто, ўқимаганлар ўқиган, билимли одамларга иш буюрадиган даражада мавқе ва мансаб эгаллаган ҳоллар кўп бўлди. Уларнинг камроқ, аммо ҳалол даромадини камситадиган ва бу ҳамма ўрганган бир ҳолга айланди ҳам. Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романидаги тентак Танибойвачча кабилар кўкрак кериб майдонга чиқди. Бундай шароитда жамиятда китоб ўқишга қизиқиш ўз-ўзидан сўниши табиий. Ана шу салбий ҳол бартараф этилмас, «Ўқиган ўзар», деган мақол ҳақ бўлиб чиқмас экан, илм олишга интилиш сўниб бораверади.

Башарти биз ёшларнинг китобга қизиқиши ошишини истасак, аввало, бутун жамиятда ўқиган одамларнинг ўқимаган кишиларга нисбатан, озгина бўлса-да, яхшироқ яшашига эришишимиз керак. Шундай қилиш керакки, омилар олимлар устидан кула олмасин, уни камситишга ҳадди сиғмасин. Ана шунда барча болалар, наинки болалар, ҳатто, катта кишилар ҳам ўзини ўқишга уради. Ана шунда сизу биз фарзандим нега яхши ўқимайди, нима учун илмга ташна эмас, деган оғир ва мушкул саволларни ўртага ташламаймиз. Бу жумбоққа жавоб қидириш ўрнига, боламиз топиб келишни тайинлаб айтган китобнинг ўзини қидириб юриш билан кунимиз ўтади.

Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ,

адабиётшунос олим




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔6

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 6    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 397    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар