Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АСЛ ҲАЁТ САБОҒИ

математик формула эмас!

Яқинда дугонамнинг тўйи бўлади. Тўй ташвишлари билан елиб-югуриб юрибди. Шунингдек, келинликка тайёрлаш курсларида ҳам ўқияпти. Мен ҳам қизиқиб, бир дарсга қатнашиб кўрдим...

Психология дарси. Ёши каттароқ бир аёл киши ўқитувчи экан. Келин бўлиб ҳаёт тарзи ўзгариши, кун тартибидаги ўзгаришлар, қайнона ва қайнота, турмуш ўртоғининг кўнглига қараш каби мавзулар ҳақида гапирилди. Атрофимга қарасам, барча қизлар қизиқиб, тинглаб ўтирибди. Лекин дарсдаги айтилган гаплар менга зерикарли туюлди. Бу ердан қизиқарлироқ маълумот оламан, билмаган нарсаларимни ўрганаман, деган умидда келгандим. Негаки, бу гапларнинг бари менга таниш — ҳар куни уйда бувим ва ойижоним ўртасидаги суҳбатлар...

Ойижонимга уришмасмикин, деган ҳадикда тайёрлов курсига борганимни сўзлаб бердим. Онам:

— Илгарилари ҳеч қайси қиз келин бўлиш учун бирор курсга борган эмас. Тўғри, сўнгги йилларда пишир-куйдир тўгаракларига бориш урфга кирди. Аммо келинлик курслари яқинда пайдо бўлди. Бунинг сабаби ота-оналарда. Улар ўзлари бериши керак бўлган тарбия, ҳаё-ибони пулга сотиб олиб беришяпти. Ваҳоланки, бу уларнинг вазифаси. 

— Ойижон, улар бошқа келинлардан кўра кўпроқ нарса билса керак-да?

— Қайдам. Ён қўшнимиз Мадина опанг билан бирин-кетин турмуш қурди. Ўшанда келинликка тайёрлов курслари энди фаолиятини бошлаганди. У ҳам ўша тўгаракка борди. Опангга мақтаниб айтиб берарди. Бироқ охири нима бўлди? Кўп вақт ўтмай, уйига қайтиб келди. Ота-она бир неча йиллар давомида фарзандига ўргатиши керак бўлган нарсани қандай қилиб икки ёки уч ойда уларнинг ақлига жойлаш мумкин? Қизи улғаяётган онанинг масъулияти катта. Мисол учун, сенга «Эртага бирор жойга бориб мана шу ишни қилсанг, менга лаънат эшиттирасан», деб кўп айтаман. Бу фаросатингга муҳрланиб боради. Келажакда эса, сен нима қилиш керак ёки керакмаслигини ажрата оласан. Буни қадрла. Оналар фарзандига ҳаёт сабоқларини ўргатиши керак. Улар математик формула ёки қандайдир қоидалар эмас!

Бу сўзларни тинглаб, ҳақиқатдан ҳам, келинликка курслар эмас, балки она ва бувиларнинг тарбияси тайёрлашини ич-ичимдан ҳис қилдим.

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар