Оила хуржун      Бош саҳифа

САККИЗ ОҒИЗДАН ОРТГАН ИККИ ТУХУМ

Коллеждан уйга келсам, акам билан янгам йўлга отланиб туришган экан.

САККИЗ ОҒИЗДАН ОРТГАН ИККИ ТУХУМ

— Тўйга, — деди акам. — Сен жиянларингга қараб уйда ўтирасан. Биз кечроқ қайтамиз.

— Қайнжон, — деди янгам. — Жиянларингиз ҳали овқатланмаган. Тухум-пухум қовуриб ерсизлар...

Эринибгина кийим алмаштирдим. Қорин савил сурнай чала бошлади. Етмаганига бири беш, иккинчиси олти яшар жиянларим хархашаси. Ҳозир-ҳозир дедим уларга ўқрайиб. Музлатгични очдим, «Ий-я, тухум йўқ-ку?!» Ҳовлига чиқдим. Молхона биқинидаги товуқхонага бош суқдим. Олачипор товуғимиз катакда ялпайиб ётган экан. Даст кўтаргандим, иккита тухум иссиққина бўлиб турибди. «Хайрият-э», дедим қувониб. Тухумларни олиб, ошхонага кирдим. «Жиянларимга биттаси, иккинчиси ўзимга. Уйдагилар келгунча қоринни шундай алдасак бўлади». Тамшаниб тухумни қовурдим. Энди дастурхонга қўймоқчи бўлиб тургандим, эшик тақиллади. Очсам, опам экан. «Хайрият-эй, уйда экансан. Жиянларингга қараб тур, ғир этиб тўйга ўтиб келай, тезда қайтаман». Опам лаби-лабига тегмай бидиллаганча икки боласини ташлади-ю, кетди...

Кўз олдимдан иккита тухум ўтди. «Тухум ейсизларми?», деб сўрадим эгизак жиянларимдан. «Ҳа», дейишди. Уларни дастурхон атрофига ўтқаздим-да, энди ликопчани ўртага қўймоқчи бўлиб тургандим, яна эшик тақиллади. «Оббо!» Бориб очсам, қўшнимиз экан. Бири-биридан ёши бир йилга фарқ қиладиган уч боласи билан турибди. «Ука, — деди у ялиниб. — Лип этиб бозорга бориб келаман, шу жиянларингизга қараб туринг, майлими?»

Кўзимга қўшнимиз — товуқ, болалари — тухум бўлиб кўринди. «Майли», дедим ноилож. Болаларни дастурхон атрофига ўтқаздим-да, санай бошладим. Акамнинг икки зумрашаси, опамниннг эгизаклари, қўшнимизнинг учта «тухуми» — жами етти бола. Мен билан саккиз одамга — иккита тухум. Бошим қотди, ахир бу урвоқ ҳам бўлмайди-ку?! Яна музлатгични очдим. Айни пайтда еса бўладиган бирон нима йўқ. Нима қилсам экан-а? Бирданига кўзим банкалардаги шарбатга тушди. Миямга келган ўйдан қувониб кетдим. «Э, яшанг чеча!», девордим ирғишлаб.

— Ана энди, — дедим кафтларимни бир-бирига ишқаб, — байрам қиламиз. Бугун байрам. Менинг туғилган куним. Бу шарбатни катталарга ўхшаб мана бундай-мана бундай уриштириб ичамиз.

Стаканларга шарбат қуйдим-да, уларга тутқиздим. Ўзим ҳам стаканни уларникига чўқиштириб қўйдим.

— Қани, менга ким тилак билдиради?

Болалар ўзларини катта ҳис қилиб қолдими, жойлашиб ўтириб олиб, менга тилак билдира бошлашди. Ҳар тилакдан сўнг бир стакандан шарбат ичдик. Қорним эса борган сари шишиб, тухум егим келмай қолди. Чурвақалардан бир қур тилак эшитдим-да, қовурилган тухум солинган ликопчани ўртага қўйдим.

— Қани, болалар, ичимликдан кейин овқат ейиш керак. Олдик!

Аммо улар тухум ейишни исташмади. Хуллас, саккиз кишидан иккита тухум ортиб қолди. Эртасига келинойим «Тухум айниб қолибди, озроқ қовурмабсиз-да, энди увол бўлди», деб уларни челакка ташлади. 

Санжар АЛЛАМОВ,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар