Оила хуржун      Бош саҳифа

СЕКРЕТЮТИ

— Ассалому-алейкўм, секретюти ака!

— Нима? Ким секретюти?

— Менга секретютилар мана шу хонада ўтиришади, дейишди-ю.

СЕКРЕТЮТИ

— Ҳе, саводсизлар!.. Секретюти эмас — Секюрити.

— Хўп, майли, қоровул-да, ишқилиб.

— Оббо, яна қанақа қоровул? Ўқимаган! Секюрити дейиляпти сизга!..

— Хўп, хўп... майли, нима бўлса ўша...

— Дардингизни айтинг. Нима гап?

— Боя, бир соатча олдин бозори­нгиз ҳовлисига машинамни қўйиб, набираларга шимча, ботинкача олгани расталар оралаб кириб кетувдим. Савдо-харжимни қилиб, машинамни олдига келсам... Эшиги очиқ! Қулфлаб, қайта-қайта текшириб кириб кетгандим. Шартта бардачокни очиб қарасам, пул йўқ. Шип-шийдон қип кетишибди. Барака топгур, илтимос, ўғрини топиб беринглар...

— Оббо, яна битта лапашанг... Хў-ўшш... Қани, мониторга қарайлик-чи. Машинангизнинг маркаси қанақа?

— Москвич.

— Оббо, одамлар ҳам қизиғ-а, ҳалиям шалдироқ арава миниб юришибди. Эшиги қулфланармиди ўзи?

— Ҳа, яхши қулфланарди.

— Яхши қулфланганидан шиппа очиб, шиппа ўғирлаб кетишибди-да... Тавба. Ким шу замонда шаҳри азимга шалдироқ аравада келади! Энди топиб беринг, деганига ўлайми! Экранга қаранг, ҳўв анави ерга ёпишиб турган «мерс» сизникими?

— Ҳа.

— Пулингиз қанча эди?

— Олти юз минг... Ўзи бир миллион эди. Тўрт бўлагини набираларга нарса олай деб...

— Тавба, ўзи олти юз экан-ку... Шунга шунчами! Ўтган куни сизга ўхшаган бир қишлоқи амаки ҳам «набираларимга» деб келган экан. Аҳмоқ чол багажникка ўн бир миллионни қўйиб, кампири билан шашлик егани кириб кетибди. Тишини ковлаб, кекириб чиқса... багажник очиқ эмиш. Тўрвадаги пул тўрва-пўрваси билан қочиб кетганмиш. Ахир, молни шунақа жойга қўйиб бўларканми?

— Хўп, топдингларми?

— Нима?! «Топдингларми?» эмиш. Ўғри сизга деҳқонмидики шартта ушласанг. Улар бригада бўлса. Мен бор-йўғи бир секюрити бўлсам. Мен бу ерга хўжайиннинг манфаатини ҳимоя қилиш учун қўйилганман. Менинг вазифам хўжайиннинг мулкини асраш. Камера ҳам хўжайинники. Менга маошни ҳам хўжайин тўлайдилар. Биров ўғирлаган бўлса ҳам мен бу фактни на сизга, на милицияга бероламан. Бу сотқинлик бўлади. Ҳамманинг ўз тирикчилиги бор. Ўзингни ўзинг асра, деган гапни эшитмаганмисиз? Ўзингга пишиқ бўл, ҳамсоянгни ўғри тутма. Бор-йўғи олти юз мингни деб ҳамманинг тинчини бузиш керакми энди. Қани, жўнаб қолинг, ишлашга халақит беряпсиз.

— Ахир, укам, шундоққина экранингни очсанг, ким олгани кўриниб туради-ку...

— Энг нозик жойимизни оч деганга шартта очиб кўрсатаверарканмиз-да. Текинга-я!? Мен бу ерда пашша қўриб ўтирган эканман-да...

— Хўш, қанча бериш керак?

— Унча кўп эмас, битта юзталик... Кўкидан.

— Ия! Эшовидан тушови экан-да!

— Нимаям қилардингиз, бу бозор, бозорда ҳамма нарса пул, ўзининг нархи бор!

— Инсоф борми, ука? Нега бу ерда ўтирибсиз? Халққаям сал ён босинг-да. Қачонгача жиноятчиларни қўллаб юрасизлар. Ҳамма нарса пул билан ўлчанмайди-ку?!

— Амакижон, тарбиявий дарсингизни бориб болаларга ўқинг. Ким бўлмасин олдин чўзади, кейин кўрсатаман. Боринг, қаёққа борсангиз бораверинг, ўргилдим дўқларидан!

— Милицияга бораман! Юқорига арз қиламан! Инсоф ҳам йўқ экан сенларда! Балки ўзинг ўғриларга секретютлик қилаётгандирсан?..

— Боринг, боринг, мелисаларингиз ҳам жа, топади-да... Бозор ҳудуди бизники. Биз тадбиркормиз, бизнинг ишимизга аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бизни маш-машангизга аралаштирманг...

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар