Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!»

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсияси билан «Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистонномли китоб дунё юзини кўрди. Ёзувчилар уюшмасида ушбу китобнинг тақдимоти ўтказилди.

«Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!»

«Академнашр»  нашриётида чоп этилган мазкур тўплам «Осмоним тинч, парвозга шайман», «Ватан ичра мўъжаз ватан»,  «Қуёшли юрт одамлари», «Юрган дарё» деб аталган тўрт бўлимдан иборат бўлиб, ундан Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, уюшманинг «Биринчи китобим» лойиҳасида китоблари чоп этилган ёш ижодкорлар ҳамда «Ёшлик» клуби аъзоларининг мустақиллик, ватан туйғуси, фахр-ифтихор ва юртга муҳаббатга йўғрилган энг сара мақолалари жой олган.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, халқ шоири Иқбол Мирзо, таниқли танқидчи Сувон Мели ва бошқа ижодкорлар ушбу тўплам юртимиздаги амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, юртимиз бошидан ўтган оғир кунлар, халқимизнинг асрлар давомидаги барча миллат вакилларига ўрнак бўла оладиган фазилатлари, бугунги осойишта, тинч ва фаровон кунларимизнинг қадр-қиммати ҳақидаги қарашларини ифода этиш билан бирга, эртанги ўзбек публицистикасининг ривожи йўлида белини маҳкам боғлаган, навқирон бир авлод етишиб келаётгани қувонарли ҳодиса эканини таъкидлади. Ёш ижодкорлар томонидан тўпламдаги ҳар бир мақола муаллифининг иқтидори қирралари ҳақида қизғин, ижобий, танқидий ва таҳлилий фикрлар билдирилди.

Тўпламнинг сўзбошисида айтиб ўтилгани каби юртимизнинг турли гўшаларида тинч, осойишта тупроғимизнинг қадрини баланд тутиб яшаб келаётган соддадил, беғубор, танти одамлар, замон қаҳрамонларию фидойи инсонларнинг ютуқлари, халқимизнинг ўзига хос урф-одатлари, даҳолар пойи муборак этган муқаддас қадамжолари, гўзал табиати, мусаффо осмонини куйлаш ижод аҳлига чексиз ҳузур бахш этади.




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔6

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔251

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 6    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 251    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 293    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 398    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар