Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЎҚИТУВЧИ МАОШ УЧУН ИШЛАМАСА...

— «Афсус, қарисиз-да», деб менга мактабдан иш беришмайди-да, беришганда эди, жон-жон деб болаларни ўқитган бўлардим, — дейди бутун умрини болалар таълим-тарбиясига бахшида этган 91 ёшли онахон ­Холидахон ая Зуфарова.

ЎҚИТУВЧИ МАОШ УЧУН ИШЛАМАСА...

Бугунги болалар бебош, деб нолишади. Аслида бугунги ўқитувчилар вазифасини сал унутиб қўйган, назаримда. Улар мактабда болаларга билим берсам бўлди, деб ўйлайди. Йўқ, болага аввало, меҳр, тарбия бериш лозим. Одобга, инсонийликка ўргатиш, ўрнак бўлиш керак. Шундагина бола ҳақиқий инсон бўлиб камол топади.

Салкам бир аср яшаган онахон умрининг кўп қисмини болалар тарбиясига сарфлади. Айниқса, уруш даврида ота-онасиз қолган болаларни қаноти остига олиб ўқитган, уларнинг билимли бўлиши учун бор меҳнатини аямаган. Онахон ўша кунларни кўзига ёш олиб хотирлар экан, бугунги бахтиёр болаларнинг бахтига кўз тегмаслигини сўраб дуо қилади.

—   1941 йилдан бошланғич синф болаларига дарс бера бошлаганман, — дейди Холида ая ўтмиш хотираларига қайтаркан. — 30-40 ўқувчига атиги икки буханка нон бериларди. Нонни болаларга тенг тақсимлардим. Билардим, тўйишмасди. Уларни қорин ғамидан чалғитиш учун латифалар, қизиқарли эртаклар, ҳикоялар айтардим. Кўнгилларини, руҳиятини кўтаришга уринардим. Чунки қорни оч бўлса, боланинг кайфияти тушади, бу дарсни ўзлаштиришга салбий таъсир қилади. Сабоқ олишга қизиқиб кетган ўқувчиларимнинг очлик ҳам эсидан чиқиб, китобни шариллатиб ўқишарди. Танаффусга ҳам чиқмасдан атрофимга тўпланишиб, бурро-бурро савол ёғдиришарди. Ота-акалари урушда, оналари дала ишларидан ортолмасди. Иложи борича, уларга меҳр беришга ҳаракат қилардим.

Бугун шундай дориламон кунларда яшаяпмиз, тўкин-сочинлик. Аммо негадир болалар таълим-тарбиясида нимадир етишмаётгандек. Назаримда, бу — болага меҳр беролмаслик, унга одобни ўргатолмаслик. Ўзим ўқитувчи бўлганим учун бугун болаларни кўп кузатаман. Мактабдан тўда-тўда бўлиб чиқишади. Атрофдагиларга қандайдир беписанд, гаплари ҳам адабсизроқ. Бу ўқитувчиларнинг айби. Улар болаларга инсонийликни  ўргатиши керак.

Холидахон ая таълим-тарбия ҳақида жон куйдириб гапирар экан, ҳали ҳам унда ўқитувчилик ғайрати жўш уриб турганига амин бўлдим. Онахон асли тошкентлик, тақдир тақозоси билан Андижон вилоятида истиқомат қилади. Бунга эса очарчилик, урушдан кейинги оғир замонлар сабаб. Тошкентда туғилиб, сўнгра Қизил Ўрдада яшаган оила очарчилик туфайли икки қиздан жудо бўлди. Холидахон аядан ҳам айрилиб қолишдан қўрққан ота уни Тошкентга жўнатди. Холидахон ая шу ерда ўқитувчилар тайёрлаш курсида ўқиди. Уруш йиллари кундузи болаларга дарс берди, кечқурунлари нон олиш учун хонадонларга карточка тарқатди. Унинг туну куни бирдай, фақат елиб-югуришлар билан ўтди. Уруш тугагач, фронтдан ногирон бўлиб қайтган ҳуқуқшунос йигитга турмушга чиқди. Ана ўшандан бошлаб, турмуш ўртоғининг иши сабаб вилоятма-вилоят кўчиб яшаш бошланди. Бутун ҳаётини умр йўлдоши изидан юриб, турли вилоятларда болаларга дарс беришга сарфлади. Охири бориб, ўрнашган жойи эса Андижон бўлди. Холидахон ая бугун ўтган шу умридан рози. Андижондан кетгиси йўқ, бироқ она шаҳри соғинчи ҳам уни тинч қўймайди. Онахон орзу-армонларидан гапира туриб, юзига табассум ёйилади:

— Айланай, қизим. Андижонми, Тошкентми — ҳаммаси бир Ўзбекистон-да! Шукрки, юртимиз тинч, эл фаровон. Бугун телевизордан Президентимизнинг сафарларини, чиқараётган қарорларини, қилаётган ишларини кўриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга муносиб издош эканига амин бўлдим. Чунки аввало, халқни, унинг турмушини яхшилашни ўйлаяпти. Халқини ўйлаган, уни яхши кўрган юртбошининг толеи баланд бўлади.

Холидахон ая саккиз фарзандни ювиб-тараб вояга етказди. Онахон бугун 23 невара, 17 эваранинг меҳрибон бувижониси. Юртимизда Холидахон ая каби нуронийлар бор экан, бизни оқибат, қут-барака ҳеч қачон тарк этмаслигига амин бўлдим.

 Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔234

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 234    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар