Бугунги кунда Тошкент шаҳрида жами 160 та тез тиббий ёрдам машинаси (шуларнинг 34 таси «Hyundai», қолгани «Дамас») бўлиб, уларнинг барчаси шу ойнинг охиригача GPS аппарати билан жиҳозланади. Шу орқали уларнинг чақирув бўлган жойга етиб боришдаги кечикиши камайиши кутилмоқда.
— Йўллардаги тирбандлик ёки бирор қурилишлар белгиланган манзилга ўз вақтида боришга халал бераётган бўлса, энди мазкур мослама ёрдамида махсус йўл харитаси орқали бу муаммо барҳам топади, — дейди Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Абдулла ИБАТОВ. — Шаҳар аҳолиси куннинг исталган пайтида ўз вақтида ва малакали тез тиббий ёрдам олиши таъминланади. Ҳозирда тез тиббий ёрдамда тасдиқланган 83 хил дори воситалари мавжуд. Келгусида уларнинг сонини ошириш кўзда тутилган.
А.Ибатовнинг айтишича, бундан буён Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарда дори-дармон воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағ ҳам камида икки баробарга оширилади. Шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палатада уларнинг рўйхати ўрнатилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔70
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил