Экоолам      Бош саҳифа

ИНЖИҚЛИК ВА ТЎПОЛОНЧИЛИК БЕЖИЗ ЭМАС

– Ўғлим ҳозир тўрт ёшда. Икки яшарлигидан бошлаб, жуда инжиқ ва тўполончи болага айланган.

ИНЖИҚЛИК ВА ТЎПОЛОНЧИЛИК БЕЖИЗ ЭМАС

Ўзи истаган ишни бажармай қўймайди. Ниятига етмагунча, йиғлаб хархаша қилади. Бунинг устига, жаҳли чиқса,  овози борича бақиради, нарсаларни отиб ташлайди. Эшитишимча, бундай ҳолат 5-6 ёшдан кейин ўтиб кетар экан. Бунинг асорати қолмаслиги учун нима қилиш керак ва ҳозирги вақтда қандай йўл тутсак, тўғри бўлади? 

Раҳима БАДАЛОВА,

Андижон тумани

— Бир жойда узоқ ўтиролмайдиган, тинчланмайдиган, тартиб ва қоидаларга, кўрсатмаларга бўйсунмайдиган бундай болалар гиперактив болалар, дейилади, — дейди психолог Барчиной ­ЎРИНБОЕВА. — Уларнинг ота-онаси ҳамда тарбиячилари учун бу ҳолатлар кўплаб қийинчиликларни туғдириши аниқ. Ундай болалар ўта ҳаракатчан, қизиққон, жиззаки ва масъулиятсиз бўлади. Турли хил предметларни отади, тенгдошларига тегажоғлик қилади, тез хафа бўлиб, тез унутади.

Бундай ҳолат келиб чиқишининг асосий сабаби биринчи галда уйдаги муҳит ҳисобланса, кейинги сабаби ота-онасининг қайсидир авлодидан болага мерос бўлиб ўтган.

Гиперактивлик болада 5-6, баъзан 7 ёшда ўтиб кетиши керак бўлган ҳолат. Албатта, бу давргача ота-онадан сабр-тоқат, фарзанди учун алоҳида меҳр ва эътибор талаб қилинади. Акс ҳолда, жиззакилик, урушқоқлик, инжиқлик ва шу каби характерлар боланинг умрбодлик ҳамроҳига айланиб қолиши ҳам мумкин.

Аслида бундай ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Бу каби вазиятда ота-оналар нима қилиши керак? Қандай йўл тутилса, фарзандлари баркамол ва соғлом бўлиб вояга етади?

Дунё олимлари кўп йиллар мобайнида ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, поп, рок, реп ва шунга ўхшаш шовқин-суронли қўшиқларни мунтазам тинглаб юрган ҳомиладор аёллар дунёга келтирган болалар вақт ўтган сари тўполончи, гапга кирмас, ўта инжиқ ва ўжар бўлиб боргани аниқланган. Аксинча, майин, сокин ва классик мусиқаларни эшитган аёлларнинг фарзандлари мулойим, очиқ чеҳра, қувноқ, тартибли ва тарбияли бўлиб улғайган. Шунинг учун ҳам буюк мутафаккир бобомиз Абу Али ибн Сино фарзандни ҳомиладорлик давридан бошлаб тарбиялаш керак, деб бекорга таъкидламаган.

«Гиперактив» — қандай ҳолат?

Гиперактив болаларда асосан тартибсизлик, гапга қулоқ тутмаслик, бепарволик, унутувчанлик, дангасалик характерлари кузатилади. Улар ҳар бир гапнинг маъносини сўрайди, кўп безовталанади (бармоқлари билан нарсаларни чалади, ўриндиқларни қимирлатади, у ёқдан —  бу ёққа кўп югуради, доимо қаергадир интилади),  бошқа болаларга нисбатан кам ухлайди ва жуда маҳмадона бўлади. Бундан ташқари, саволни охиригача эшитмай туриб, жавоб беришни бошлайди, ўз навбатини тоқат қилиб кутолмайди, суҳбатни бузиб аралашиб туради, қоидаларга бўйсунмайди ва ўзини бошқара олмайди.

— Бўлажак она қандай ҳодисаларни бошдан кечирса, ана шу ҳолатдаги салбий ёки ижобий хусусиятлар болага ҳам ўз таъсирини ўтказади, — дейди педиатр ­Дилшодбек ­ЮНУСОВ, — Шу сабабли ҳомиладорлик даврида аёл киши ўзини жуда эҳтиёт қилиши ва ҳар қандай вазиятда ҳам асабийлашмаслиги даркор. Шу аснода оналар боланинг психологиясини яхши билса, фойдадан холи бўлмайди. Аслида бола ҳамиша меҳр ва эътиборга муҳтож. Айниқса, бу туйғуларни ота-онаси орқали кўпроқ ҳис қилишни истайди.

Агар бола бирор бир айб иш қилиб қўйса ёки билмасдан нотўғри ҳаракат қилса, унга қаттиқ танбеҳ бериш, уриб-сўкиш, оғир жазо қўллаш  ярамайди. Бундай вазиятларда ота-оналар фарзандини ёнига олиб, нима тўғрию нима нотўғри эканини босиқлик билан тушунтириб борса, бора-бора буларни боланинг ўзи ҳам англай бошлайди. Ахир халқимизда арпа эксанг арпа, буғдой эксанг, буғдой ўрасан, деб бежиз айтилмайди.

Хосият СИДДИҚОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар