Оила хуржун      Бош саҳифа

ЎРОҚ ҚАНИ?

Қодир бобо айни туш пайти ғалати туш кўрди. Эшаги Йўрғатой кўзида норозилик алангаси бир-ла бир ҳанграб, бир одамга ўхшаб сўзлаб иддао қилаётганмиш:

«Сизга шунча йил садоқат билан хизмат қилдим. Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман. Жазирама иссиқда, қаҳратон совуқда очиқ жойга боғлаб қўйиб нушхўрд берсанглар...»

Қодир бобо уйғониб кетди. Каллапўшини бошига унақасига эгри қўндириб, бунақасига салла тортди-да, ҳовлига чиқди. Офтоб худди рўпарадаги сайисхонанинг тепасига келиб, супани шунақа қиздириб юборган эдики... Ер бобонинг оёқларини жазиллатиб чимдаб олди. Бобой кенг калишини кийиб, ташқарига йўл олди. Дарвозадан сал нарида унинг эшаги — ёши бир жойга бориб қолган Йўрғатой қаққайиб турарди. Оббо, ана сизга тушнинг таъбири, эшакнинг олдида ҳатто гиёҳ ҳам йўқ, бунинг устига, роса чанқаб, ҳолдан тойган кўринарди. Шартта дарвозадан ҳовлига кира сола бақирди:

— Кампир! Ҳой, кампир!

Ҳаялламай ошхона томондан хотини бечора куймаланиб чиқиб келди.

—Ҳа, тинчликми, бобоси?

Бобой ўзи меҳрибон, хотини ва болаларини хафа қилмайдиган киши бўлса-да, ҳозирги манзара уни қуюшқондан чиқариб юборганди:

— Нега эшакка ҳеч ким қарамади? Ўроғинг қани?

Хотини шанғиллаб жавоб қилди:

— Қачон қараманг, Ўроғингизни Раззоқов ўзи билан олиб кетади.

— Қаёққа олиб кетган?

— Далага-да, уч кундан бери йигирматаликни суғоряпти-ку...

Бобой жаҳл отига миниб эшакка сакраб ўтирди-да, далага жўнади. Раззоқов деганлари даланинг нақ ўртасида сув тараб турарди. Қодир бобо бақирди:

— Ҳо-ооов! Раҳмон Раззоқ! Ўроқ қани?!

Раҳмон бува ҳам нарёғдан қичқирди:

— Бу ерда ўроққа бало борми?! Ўроқ ҳовлида!

Қодир бобо бир боплаб сўкинди-да, эшакни тескари томон бурди. Қишлоқ бу ердан уч чақиримча келарди. У бирпасда қишлоққа кириб келди. Раззоқовнинг дарвозасини тепиб очди. Қараса — бу ерда Ўроқ-пўроқ йўқ эди. Вой ўша, сангинани... деб юборди бобой. Шартта ортга ўгрилиб, эшакнинг жиловини яна дала томон бурди. Раззоқов даланинг бошига яқин жойда сув тараб юрарди. Қодир бобо жон-жаҳди билан бўкирди:

— Ҳой, ярамас, одамни нимага калака қиласан? Мен сенга ёш боламидим?!

Раҳмон бобо у ёқдан қувлик билан қичқирди:

— Ҳа! Ўроқ йўғаканми?

— Йўғакан-ку...

— Яхшилаб қаранг, киргандан эшикнинг орқасига деворга санчиб қўйганман!..

Қодир бобо бошига шап этказиб урди.

— Э, сиз Раҳмонбой, унақа ўроқни айтяпсизми? Мен ўғлимни излаб юрибман...

Қодир бобо Йўрғатойнинг жиловини яна қишлоқ томон бурди. Раҳмон бобо кулимсираб тилининг остига бир отим нос ташлади.

 

Маҳмуд  БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1007    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар