Эрталаб бехосдан уйғониб кетдим. Соатга қарасам, тўрт. Ҳовлимизда кимдир юраётгандек туюлди. Аввалига чиқишга қўрқдим. Кейин барибир ташқариладим. Ҳовлидаги онам экан. Ҳайрон бўлганча тикилиб қолдим.
— Вой, болам, уйғотиб юбордимми? Ухлайвер, ҳали тонг отгани йўқ, — деди кўзимга жовдираганча.
— Ойи, нима қиляпсиз қоронғида?
— Вақтлироқ туриб, қорашохни соғиб келай дедим-да, болам.
— Шу ишни бир-икки соатдан кейин ҳам қилса бўлади-ку, ойи. Қаранг, ҳали хўроз ҳам қичқиргани йўқ.
— Саида холанг кеча набирали бўлибди. Шунга касалхонага ширгуруч олиб бораман. Туққан аёлга дармон бўлади-да, болам. Бор, кириб ухлайвер, мени ишдан қўйма.
Шу билан соат еттида уйғондим. Ойим уйда йўқ. Касалхонага кетган шекилли. Ҳаммаёқ саранжом-саришта, сув сепилган — тупроқнинг иси келиб турибди. Дастурхонда янги олинган қаймоқ. Шунча ишни қачон қилишга улгурди?! Кеча даладан олиб келинган сомон боғламлари ҳам томга олиб чиқилган, қорашох эса оғилхонада йўқ, ҳа, далада бўлса керак. Битта ўзи шунча ишга улгурибди. Бекорга бувижоним ойимни ҳамманинг ичида эпли келиним, деб мақтамаган экан-да. Лекин Назира хола доим ўзининг келинини мақтаб, ойимни эса ишламайди, уйда ўтиради — бекорчи, дейди... Бир кўриб қўйсин, ойим қанча иш қилганини...
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔233
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔267
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔437
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил