Оила хуржун      Бош саҳифа

ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ

Сергей СИЛИН (Россия)

3033 йил январь, жума куни.

Галактикалараро космик тафаккур маркази раиси Жаноб Фо Фубидо Фэба Фумаго Йигирма саккизинчига Оддий фуқаро Миша Опенекнинг уйда ўтирадиган хотини Ольга Опенекдан

ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ

 

Шикоят аризаси

Ҳазрати олийлари! Сиздек буюк мавжудотни ўзимнинг арзимас хотинча муаммоларим билан безовта қилаётганим учун чексиз — квазибиллионлар баробарида узримни қабул этгайсиз.

Биласизми-йўқми, биз ерликларда бир эр деган мавжудот бор. Бу нарса асосан аёлларда бўлади. Бетайин, ёлғончи, айёр, қўпол, текинхўр ва ҳоказо «фазилатлар» уларда урчиб кетган. Тўғри, улар орасида биз хотинлардек танти, меҳнатсевар, вафодорлариям учраб туради. Бу жонзотлар, асосан, овқат ва аёлга ўч бўлишади. Хато қилса ҳам тавбасига таянмайди... Бошимизга битган бало булар. Аслида бору, биз хотинлар шуларнинг совунига кир ювмайлик деймиз-у, уларсиз фарзанд туғиб бўлмайди-да... Сиз томонингиздан тавсия этилган сунъий қочириш услуби ерлик хотинларга унчалик маъқул келмади...

Отинг ўчкур эрим Мишка Опенек ўтган ёзда ўрмонга қўзиқорин тергани кетиб эди. Қайтиб келмади деёлмайман, келди, тил тортмай ўла қолгур. На қўзиқорин бор, на қўлидаги савати. Олдинига мен у қўзиқорин тополмагач, қўрққанидан уйга келмаган, деб ўйловдим. Мендан бекорга қўрқади. Ахир, мен уни ҳеч қачон бошқа хотинлар эрини урганчалик урмаганман. Ҳамиша имкон туғилиши билан секингина, йўлига пешонасига това билан уриб қўяр эдим. Нари борса пешонаси ғурра бўлган, лекин ҳаргиз боши ёрилганини кўрганим йўқ. Аёл севгандан кейин уриб туради-да. Ҳали Ер шарида бирорта эр хотиннинг таёғидан ўлиб қолибди, деганини эшитганим йўқ...

Кейин маълум бўлди. Бу овсар ўша куни ўрмонда Умумгалактика хавфсизлик кенгаши алоқачилари бўлмиш жинси номаълум алоқачиларингиз билан учрашиб қолган. Шунинг учун ҳам мен бирор аниқ даъво қила олмайман. Улар қанақа алоқада бўлишгани менга қоронғи. Уйинг куйгур эр зоти бор гапни ҳеч хотинига тўғри айтганми?

Хуллас, улар эримни ишга қабул қилиб, ўзларининг НУЖларига қоровул этиб қўйишган. Мишка овчилар ва сайёҳларни ўрмонга киритмаган ва эвазига роса калтак еган. Асос, пешонасида тованикидан бошқа доғлар ҳам кўринмоқда. Бефаросатларча, бўлар-бўлмасга оби-тобидан ортиқча калтакланган бечора эрим, ақлу ҳушидан бемаврид жудо қилинган ва ўрмончи уни шаҳар жиннихонасига обориб жойлаштирган.

Мен бўлсам, бу фожиадан бехабар, қирқ кун мобайнида меъёрида аза тутиб бўлгач, фермер Володькага тегиб юборибман... Буёғини эшитинг. Атайлаб қилганим йўғ-у, аммо ҳамсоя хотинлар менга ҳасад қилиб, ғийбатлашишга тушиб кетишди...

Буям майли, чидаса бўлади. Аммо Мишка тентакдан шу давр учун олган маошини сўрасам, ҳеч вақо олганим йўқ, дейди. Ахир, шу иш адолатданми?

Мана, нима учун мен сиз томони­нгиздан тайинланган гуманоиднинг олдига боргандим. Унингиз бўлса, мендан нимадир умидвор бўлиб, думини ўйнатиб турди.

Ҳеч нима ундиролмаса-да, талабимни тушунгач, ерлик алоқа унсурларига маош тўланмаслиги ва уларни фақат бунинг эвазига янада ақллироқ қилиб қўя қолишларини айтди. Тавба, нима бало, сизлар ҳам ерлик баъзи иш берувчиларга ўхшаб ишчиларни фақат ақлини пешлаб қўйиш йўлини қўллар экансизлар-да...

Ҳазрат! Сиздан ўтинчим шу — қўл остингиздаги ноинсоф, камбағал ишчиларнинг маошини бермай юрган юлғичларни инсофга чақириб қўйсангиз. Юҳолик ҳам шунчалар бўлар-да. Одам боласига миллионлар кам экан-да. Индай олмайди, деб миллиардлаб ўмариш экан-да. Ўтиниб сўрайман, тасарруфингиздаги идора — Бутунгалактика хавфсизлиги мувофиқлаштирув ке­нгашидаги мансабдорлардан эримнинг маошини ундириб берсангиз. Албатта, бу ўринда, унинг хизмат сафарида вахта усулида ишлаганини, ўтган байрамлар учун мукофотларини, касаллик кунлари учун фоиз пулларини ва мен бечоранинг қирқ кун беваликда қолиб кетганимни, ерлик эрлардан  азоб еганим етмагандек, боз устига, космик эркаклар томонидан биринчи эрим орқали ҳақ-ҳуқуқларим топталганини инобатга олиб, менга Ер шарида жойлашган Мадагаскар оролидан қасрча қуришга етадиган ҳамда икки нотовон эримни бир ёқлиқ қилиш учун етадиган даражада ҳақ ундириб беришингизни сўрайман.

Марҳаматларини интизорлик билан кутувчи икки баҳодирнинг завжаси Ольга Опенек.

Рус тилидан

Маҳмуд БЎРОН

квазиэлектрон таржима қилган.




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар