Ҳаётимизда чорвачилик муҳим ўрин тутади. Агар тадбиркорлик истагида бўлган кишига маблағ етишмаса ёки чорвадан гўшт олишни йўлга қўйиш учун маблағи бўлмаса, банкдан кредит олиш мумкин.
Қуйида бир хонадон учун 10 бош қўй етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини келтирамиз.
Дейлик, 1 бош қўй сотиб олиш харажати 500 000 сўм бўлса, 10 бош қўй учун бу 5 000 000 сўм бўлади. Бунга 45 кун давомида етиштириш учун озуқа-ем харажати қўшилади. Агар 1 килограмм ем 900 сўм турса, 45 кунга (кунига 16,5 килограммдан кўпроқ) 750 килограмм ем кетади. Демак, 900 сўмни 750 килограммга кўпайтирсак, 675 000 сўм келиб чиқади. Шундай қилиб, жами харажатлар 5 675 000 сўмни ташкил этади. Ана шу муддат ичида кетадиган бошқа харажат (кимёвий дори ва ҳ.)ларга ўзингиздан 100 000 сўм кетади, дейлик.
Ана шу 45 кун муддат ичида тушадиган ялпи тушумни ҳисоблаб кўрамиз. 1 бош қўй 45 кун ичида 30 килограмм гўшт беради, дейлик. Бу 10 бош қўй 300 килограмм гўшт беради, дегани. Агар 1 килограмм қўй гўштини ўртача 22 000 сўмдан ҳисобласак, 300 килограмм гўшт 6 600 000 сўм бўлади. Энди ана шу маблағдан жами қилинган харажатни айирамиз (6 600 000 – 5 675 000) ва бундан соф фойда 925 000 сўм келиб чиқади.
Бу тадбиркорликка кредит маблағи 3 (6 ойлик имтиёзли давр билан) йилга берилади. Фоиз тўлови эса айни дамда 9 фоизни ташкил этади.
Юқорида келтирилган оддий ҳисоб-китобдан кўриниб турибдики, олинган кредит маблағини анчагина қисқа давр ичида қоплаш мумкин.
«Агробанк» АТБ бизнес-лойиҳа буклети асосида
Нурбек ҒАФФОРОВ
тайёрлади.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил