Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:
Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.
Яқинда тажриба майдонимизни кўздан кечиришга бориб, натижалар бўй кўрсатганини кўриб қувондим. Бу ўсимликнинг номи – цистанхе (Cistanche).
Бу ўсимлик табобатда деярли 2000 йил давомида маълум бўлган бўлса-да, биз унутган эдик. Мазкур ўсимликни Осиё мамлакатлари аҳолиси «чўлдаги ҳаёт илдизи» деб атайдилар. Унинг дориворлик хусусиятини женшенникидан 5 марта кучлироқдир, деб эътироф этишади.
Цистанхенинг қувватни тез тикловчи, ўта тетиклаштирувчи, антиоксидантлик, яллиғланишга қарши эстрогенли, юмшатувчи, турли ўсмаларга қарши, иммун тизимини кучайтирувчи, гепатотоксинлар таъсирида жигарни қайта тиклаш қобилияти бор. Мияда қон айланишини яхшиловчи ва бошқа кўплаб хусусиятларга эга.
Қадимда овчиларнинг кузатишларига кўра, бўрилар жон сақлаб қишдан чиқиш учун цистанхенинг илдизларини ковлаб истеъмол қилишган. Дунёда ҳозир бу ўсимлик илдизидан 100 дан ортиқ турли дори маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Маълумот учун: бу туркумга 27 та тур кириб, уларнинг ичида энг машҳурлари шўрхок цистанхе (Cistanche salsa), сариқ цистанхе (Cistanche flava), сохта цистанхе (Cistanche ambigua), чўл цистанхеси (Cistanche deserticola), трубкасимон цистанхе (Cistanche tubulosa) ҳисобланади, улар шўра анабазис, жузғун, саксовул ва шўрадошлар (Chenopodiaceae) оиласининг бошқа ўсимликларининг илдизларида паразитлик қилади. Деярли барча турлари қимматли кимёвий таркибга эга бўлиб, доривор мақсадларда кенг қўлланилади.
Диёримиз мана шундай минглаб доривор ўсимлик ва гиёҳларга бой, биз фақат уни асрашимиз керак холос.
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔249
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔510
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил