Шу йил 11-12 март кунлари юртимизда анъанавий тарзда умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши эълон қилинган.
Ҳашар март — апрелда бутун мамлакатимизда эълон қилинган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилади. Ҳашар давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофлари, гузарлар, майдонлар, зиёратгоҳлар, кўчалар, ариқлар ва болалар майдончалари ободонлаштирилади ва тозаланади. Маҳалла ва аҳоли яшайдиган даҳаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, бўш турган жойларда яшил ҳудудлар ташкил қилинади. Муҳтож кексаларга, пенсионерлар ва имконияти чекланган кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил