Оила хуржун      Бош саҳифа

СИЗ ТАШВИШ  ТОРТМАНГ…

Алимардон БЎРОНОВ

Мен уни — олти йил кўрмаган курсдошимни катта бозорнинг чиқиш эшигида тушга яқин болаларнинг янги ўқув йилига деб олган бир қучоқ китоб-дафтарни қўлтиқлаб чиқаётган пайтим учратиб қолдим...

СИЗ ТАШВИШ  ТОРТМАНГ…

 

— Ие, ие, — деди у қучоғини кенг очиб, — ана холос...

Энди, албатта, олти йил кўрмаган қадрдонинг қучоқ очиб тургандан кейин полиздаги қўриқчидай ўнг қўлингни олдинга чўзиб қаққайиб туравермайсан-да одам.

Қўлтиғимдаги китоб-дафтарни маҳкам тутганча мен ҳам бир қучоғимни очиб:

— Ие, ие, — дедим.

У келиб маҳкам қучоқлади. «Ие, ие» дейишиб, қўлтиқлашиб эшикдан, одамлардан четроққа чиқдик.

— Ана холос, — деди курсдошим, — кеча шамол турганидан билувдим. Ҳа... Уйлар тинчми? Келинлар? Неваралар?..

Мен ҳам сўрашдим.

— Кўринмай кетдингиз, ошнам, — деди у, — худди юзталикдай...

— Уч кун бўлди, — дедим китоб-дафтарларни яна ўнг қўлтиғимга олиб, — «хизмат сафари» билан келувдим. Эртага дам олиш куни, бир уйга бориб келай деб.

— Йў...Йў... Ҳали уйгамас. Бир пиёла чой...

— Илтимос, кейин, — дедим соатга кўз ташлаб, — туш бўляпти. Соат бирда поезд бориди.

— Йў... Йў... Олти йил-а... Олти йил! Бир пиёла...

Кўнмадим. Вақт ҳам ўзи зиқ-да.

— Бўлмаса бундай, — деди ошнам, — ана чойхона. Бир пиёла кўк чой ичиб...

Қўлтиқлашиб  йўлни кесиб чойхонага ўтдик.

— Сиз ташвиш тортманг, — деди ошнам чойхоначига, — бизга орқага бир стол билан иккита стул...

— Бир минут, — деди чойхоначи, — афтидан, у ошнамни яхши билса керак, — ҳозир...

Биз «Холмат ишини қайтариб олдими?» «Зуҳра кимга тегибди?» дегандай гап қилишиб, курсдошларимизни эслашиб, самоварнинг олдидан чойхонанинг орқасига ўтсак, чойхоначи ёнида ориққина бир йигит билан икки туп арчанинг соясига қўйилган столга эскироқ бир чойшабни ёзаётган экан.

— Сиз ташвиш тортманг, — деди ошнам чойхоначига, — биз бир минутга... Дўстимни бозорда учратиб қолдим.

Чойхоначи «ҳозир, ҳозир» деб кетди-да, икки дақиқа ўтмасдан шогирди бир чинни чойнакда чой билан иккита бозори нон олиб келди.

— «Налог»да ишлаяпман, — деди ошнам чойни қайтара туриб, — тўрт йил бўлди.

Шу орада чойхоначи бир катта ликопчада салат билан битта шиша келтириб, ўзи ҳам ёнимиздаги стулга чўкди-да:

— Умар! Пиёла опке! — деди.

— Сиз ташвиш тортманг, — деди ҳамроҳим, кейин ёнидан бир қути фильтрли сигарета чиқариб, биттасини олди-да, чойхоначига деди:

— Саломдан хабар олинг-да, нима қилаётганикин...

— Ҳозир, ҳозир, — деди чойхоначи ўрнидан ирғиб туриб, — боя очгани йўқ эди, энди...

У кетгандан кейин ошнам икки пиёлага чой қуйиб, бирини менга узатди-да, тутаётган сегаретасининг тутунини оғиз-бурнидан бўлиб чиқариб:

— Иш ўшами? Яхши, яхши... Мана, мен ҳам «Налог»га ўтиб олдим. Ҳамма танийди. Бозорга эрталаб кирсам, кечқурун ҳам чиқаришмайди...

Шу орада самоварчи ҳозиргина тандирдан чиққан бир товуқ кабобни келтириб:

— Ўзиям ҳозир чиқди. «Очират» экан, — деди.

Чойхоначи иримига ярим пиёладан ичди-да, жиндай кабоб тишлаб «хизматчилик» деб туриб кетди. Қолгани икковимизга салкам ярим соатга эрмак бўлди.

Мен ўзимча: «Хайрият, тез тугатдик, поездга ҳам кечикмайдиган бўлдим», деб турувдим, ошнам ҳали ярим бўлмаган чойнакнинг қопқоғини уриб тақиллатди ва югуриб келган чойхоначига:

— Сиз, тоға, ташвиш тортманг. Анови... оти нимайди, шогирдингизни Жумага юбориб олинг. Айтсам, бирор бўш қутига солиб берсин, — деди.

Мен: «Жума ким? Қутига нимани солиб беради?» деб бир сўрамоқчи ҳам бўлдим, лекин тайёр нарсани айтгандай бўлгани учун «балки хотини тайинлаган бирор нарсадир», деган ўй билан:

— Узоқ эмасми? Тез келадими? — деб қўйдим.

— Момент, — деди ошнам, — мени айтса...

Унча кўп «момент» ҳам ўтмади. Чойхоначининг шогирди бирпасда икки қутини олиб келиб, столга тик қўйди.

— Сен ташвиш тортма, — деди ошнам, — боргин-да, анови «Уста»даги Тўрага менинг шу ердалигимни айт. Ҳали кетиш ҳам бор...

Икки қутидаги ҳам ароқ экан... Иккинчиси охирлаганда ошнамнинг пешонаси столга тегиб-тегиб кетаверди. «Йиқилиб қолса, қандай суяб кетаман», деган қайғу билан ўрнимдан туриб:

— Энди, ошна, қайтайлик. Ҳеч ками қолмади, — девдим, у ғулдираб:

— Си..и...з таш...ивиш тортманг, о-одам бор... — деди.

Ҳақиқатан ҳам чойхонада икки киши бизнинг қўзғалишимизни кутиб турган экан, бирдан иккови кела солиб ошнамнинг икки қўлтиғидан суяб чиқишиб, чойхонанинг олдида турган оппоқ «Жигули»нинг орқа ўриндиғига тиқишди.

«Бугун энди кеч бўлди, яхшиси, яна бир кеча меҳмонхонада ётаман-да, эрталаб йўлга чиқаман», деб кетаётсам, қўлтиғимдаги китоб-дафтар йўқ. «Ишқилиб, чойхоначи олиб қўйган бўлсин-да», деб чойхонага қайтиб, эшикка яқинлашсам, чойхоначи шогирдини жеркиб:

— Бугунги чиқимга уч юз сўм ёзиб қўй! Гўрсўхта «Налог» ошнаси билан ютиб кетди! — деяпти.

Индамай изимга қайтдим...




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔895

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔831

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔920

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 895    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 831    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 920    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 947    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 855    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар