Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЮРТИМИЗДА ЯНГИ МЕВАЛИ ДАРАХТ: МУШМУЛА

Бир даврада мевали, чиройли ва гўзал манзара ҳосил қиладиган дарахтлар ҳақида гап кетди. Ўтирганлардан бири мушмула, деган дарахт ҳақида гап очиб қолди.

ЮРТИМИЗДА ЯНГИ МЕВАЛИ ДАРАХТ: МУШМУЛА

Айтишича, дарахтнинг тотли меваси шифобахш хусусиятга эга экан.

Қизиқишим устун келиб, ўша дарахт ҳақида маълумот изладим. Унинг немис, оддий ва япон мушмуласи каби турлари мавжуд экан. Мушмуланинг кимёвий таркиби олманикига жуда яқин, ажойиб парҳезбоп мева экан. 100 грамм мевасида 47 килокалория мавжуд. Бу қорин тўйса ҳам организм жуда кам калория олади, дегани. Япон мушмуласидан тиббиётда ҳам кенг фойдаланилади. Унинг бошқа шифобахш, фойдали жиҳатлари ҳам бир талай. Ана шу мевали дарахт юртимизда — Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида ҳам ўстирилаётган экан. Ҳозирча бу субтропик мева иссиқхона шароитида синаб кўрилмоқда.

Ҳали чуқур ўрганилмаган ушбу экин тури устида қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, Мирҳотам Мирзаев ва катта илмий ходим Гулчеҳра Қорахўжаева тадқиқот олиб бормоқда.

— Жорий йилнинг май ойида пойтахтимиздаги «Ўзэкспо­­марказ»да ўтган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида институтимиз иссиқхонасида етиштирилаётган ана шу ўсимлик — япон мушмуласи кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мирҳотам МИРЗАЕВ. — Ушбу дарахт маҳаллий шароитимизда яхши ривожланди. Етиштириш даврида ҳеч қандай касалликка чалинмади ва зараркунандалар тушмади. Фақат биздаги ҳаво қуруқлиги сабабли барглари тез-тез тўкилиб турди. Аммо бу ҳосилдорликка таъсир этгани йўқ. Уни иссиқхонамизда беҳига пайванд қилдик. Учинчи йили декабрь-февраль ойларида гуллади, май ойининг дастлабки кунларида нишона берди. Олтинчи йили баландлиги 3 метргача етди. Бир тупдан 15-18 килограмм тилларанг-сариқ рангли 2,5-3 сантиметр катталикдаги мевалар олдик. Этининг таркибида 9-13 фоиз қанд моддаси, 2-3 фоиз олма ва 1 фоиз лимон кислотаси бор. Ўсишининг дастлабки даврида мушмула танасини шакллантириш учун кесилди, қолган вақтда фақат қуриган шохларидан тозаланиб турилди.

— Мушмула ўзи қандай дарахт?

— Япон мушмуласи (Eriobotrya japonica) — раънодошларга мансуб, доим яшил субтропик мевали ўсимлик, — дейди катта илмий ходим Гулчеҳра ҚОРАХЎЖАЕВА. — Ватани — Хитой ва Япония. Грузия, Озарбайжон, Қрим, Қора денгиз ва Кавказ шароитларида яхши ўсиб, ҳосил беради. Мевали ва манзарали дарахт сифатида кўпайтирилади. Қуюқ шох-шаббали, баландлиги 3-5 метргача етади. Пўстлоғи кулранг, 25 сантиметргача етадиган катта барглари, зич, чўзинчоқ-овал шаклида, учли, қисқа бандли, кетма-кет жойлашган. Баргининг юза қисми ялтироқ тиниқ яшил рангда, ости тукли. Барги таркибида ошловчи моддалар кўп.

— Мевасининг ҳиди ва таъми қандай?

— Гуллари ўткир ҳидли. Думалоқ, ўртача 15-25 граммгача етадиган меваси баъзан ноксимон шаклда бўлади. Пўсти қаттиқ сариқ, сарғиш-кулранг эти ҳидли, эрувчан, ўзига хос ёқимли, нордон-ширин таъмга эга. Экин тури ўзаро ҳамда ташқи муҳитдан чангланади, данаклари катта, 1 ёки 2 дона. Меваси янгилигида истеъмол қилинади. Уй шароитида ундан шифобахш дамламалар, мураббо, жем, компот, шарбат тайёрлаш мумкин.

Мушмула меваси таркибида кўпгина витаминлар, минераллар, қанд моддалари мавжуд.

— Дарахтнинг қандай навлари мавжуд?

— Мушмула мевалари икки гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳ мевалари ўзининг юқори сифати (этининг юпқалиги, сарғиш ранглиги, транспортбоплиги) билан ажралиб туради. Буларга «Танака», «Сейлес», «Ранняя красная» навлари киради. Иккинчи гуруҳ мевалари эти сувли, оқ рангли бўлади. Буларга «Шампань», «Премьер», «Эдванс» навлари киради.

— Ўзимизнинг шароитда қачон гуллаб, мева беради? Етиштириш шароити қандай бўлиши керак?

— Октябрь-ноябрь ойларида гуллайди, мева тугиши ноябрь-декабрь ойларига тўғри келади, қиш бўйи шаклланиб, май-июнь ойларида пишиб етилади, — дейди М.Мирзаев. — Нисбатан совуққа чидамли, аммо минус 3-5 0С ҳароратда гули, минус 5-7 0С ҳароратда мева тугунчаларини совуқ уради. Озиқ моддалар ва намлик билан етарли таъминланган тупроқда яхши ўсиб, ҳосил беради. У етиштириладиган майдон шамолдан ҳимояланган бўлиши лозим.

— Уй шароитида ҳам етиштирса бўладими? Очиқ майдонда-чи?

— Ўсимлик уруғи ва қаламчаларидан кўпайтирилади. Уруғидан кўпайтирмоқчи бўлсангиз, йирик-йирик меваларидан танлаш тавсия этилади. Қаламчадан кўпайтирилганда асосан, пайванд сифатида беҳи, дўлана ниҳолларидан фойдаланилади. Олиб борилган тажрибалардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, мушмулани кам талабчан бўлгани учун ҳаво ҳарорати ўртамиёна кенг хоналарда ҳам етиштирса бўлади. Албатта, келгусида уни очиқ майдонларга экиб, синаб кўриш режалаштирилган. 

Нурбек ҒАФФОРОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔251

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

🕔12:23, 29.08.2024 ✔437

Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

Батафсил
Даромад келтираётган  чиқинди

Даромад келтираётган чиқинди

🕔11:43, 29.08.2024 ✔511

Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 251    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 437    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 511    🕔 11:43, 29.08.2024
  • Пайвандлашда  яна бир усул

    Пайвандлашда яна бир усул

    Боғбонлар учун йил-ўн икки ой юмуш мўл. Улар бир дам хотиржамликка берилса, тамом-вассалом, энг муҳим фурсатни бой бериб қўйишлари мумкин. Айни кунларда ҳам улар учун отни қамчилайдиган палла давом этмоқда. Негаки, ёз чилласида ҳамма жойларда дарахтларни пайвандлашнинг иккинчи мавсуми давом этади.

    ✔ 496    🕔 17:14, 12.07.2024
  • Женшендан 5 марта кучли    доривор ўсимлигимиз  борлигини билармидингиз?

    Женшендан 5 марта кучли доривор ўсимлигимиз борлигини билармидингиз?

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси:

    Шогирдларимиз ва ҳамкорлар билан 2019 йил май ойидан буён чўлда ўсадиган бир доривор ўсимликни кўпайтириш бўйича изланишни бошлаган эдик.

    ✔ 561    🕔 15:19, 10.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар