Тува республикаси (Россия) Тере-Хэл туманида 4 ёшли қизча бетоб бувисига тез ёрдам чақириш учун қорли ўрмон орқали 8 километр масофани босиб ўтди, дея хабар тарқатди Gazeta.ru.
Қизчанинг бувиси инфарктни бошдан ўтказган ва неварасини ёрдам сўраб одамлар олдига юборган. Қизалоқ кимсасиз тайгада 34 даража аёзда дарё йўли бўйлаб 4 соатдан ортиқ масофани босиб, энг яқин қишлоққа етиб борган. Аммо у шифокорларни чақириб келганда бувиси ҳаётдан кўз юмганди.
ФВВ вакилининг таъкидлашича, қизчанинг омон қолгани, қалин қорда адашиб, музлаб қолмагани ёки йўлида бирор йиртқич дуч келмаганининг ўзи — ҳақиқий мўъжизадир.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔32
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔89
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил