«Ангрен» эркин иқтисодий ҳудудида саноатда ишлатилувчи металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи завод барпо этилади.
«Ангрен» ЭИҲ раҳбарияти ва Туркиянинг DAL Teknik Makina Tigaret Ve Sanayi Anonim Sirketi компанияси инвестицияларнинг дастлабки қиймати 10 миллион долларни ташкил қилувчи ушбу завод қурилиши лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Лойиҳа ЭИҲнинг Оҳангарон саноат блокида амалга оширилади. Умумий майдони 6 гектарга яқинни ташкил қилувчи ушбу завод қурилиши 2017 йилгача якунланиши режалаштирилмоқда. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонга саноатда ишлатилувчи тайёр металл конструкциялар импортини анча камайтиришга имкон беради.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил