Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ШИРИН ВА АЧЧИҚ ЁЛҒОН

Раҳимжон Меҳрибонлик уйининг раҳбари Дилором Расулованинг қабулидан хурсанд бўлиб чиқди. Қаранг, шунча боланинг тақдири унинг қўлига топширилди. Хаёлида кийган оппоқ халати шоҳона либосдай туюлди. Энди болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш керак. Хаёлига Тошкент тиббиёт олийгоҳини битиришда раҳбари айтган гаплари келди: «Ҳар бир бола бир дунё, унинг тақдири сизга боғлиқ...»

ШИРИН ВА АЧЧИҚ ЁЛҒОН

Раҳимжон тиббий кўрик бўлимида болаларни обдан кузатиб, уларнинг соғлиғини текширар экан, кўзига келганда сирли нарсага дуч келгандай бўларди. Кўз дегани бу чиқиб турган мия, ички дунё унда акс этади. Нега болаларнинг кўзлари бунчалар маъюс. Нима етишмаяпти уларга? Ҳамма нарса бор бўлса. Егани олдида... Ётадиган жойи, ўйин майдончалари, чўмилиш ҳавзалари, кийим бошлардан... муаммо йўқ... Нега бўлмаса уларнинг кўзи...

Қабулига кирган бир қизалоқ айниқса унга ёқди. Бирам ақлли, бирам ақлли... Қувваи ҳофизасига қаранг! Ҳозирдан мураббийлардан эшитган фикрларни  миясига жойлабди. Эртага, албатта, ундан  ажойиб ғалабалар кутса бўлади...

— Жуда тезхотир экансан, — эркалагиси келди Раҳимжон. — Сенинг сўзларни адаштирмай айтаётганинг менга ёқяпти. Агар шундай кетаверсанг, келажагинг яхши бўлади.

Раҳимжон ўзига меҳр билан қараб турган кўзларнинг бирданига маъюсланиб қолганини сезди-ю, капалаги учиб кетди. Унинг нигоҳида акс этган аллақандай оғриққа ўхшаган саволи гангитиб қўйди.

— Амаки, мени ота-онам қачон олиб кетаркан, уйимни роса соғиндим...

Раҳимжон бу савол олдида лол қолди. Боланинг жовдираб турган кўзларига қараб алдаш...

— Олиб кетади, она қизим, албатта, олиб кетади...

У биринчи марта ёлғон гапиришга мажбур бўлганидан хижолатда эди.

— Тарбиячи опам ҳам шундай дейди, лекин мени олиб кетмаяпти-ку?!

Раҳимжон бу ҳолатнинг юзага келишига ўзи сабабчидай туйғулари ўтмаслашиб қолди. Болани алдаб бўлмаслигини энди тушунгандай бўлди. Қилғилиқни бировлар қилади, азобини бошқалар тортади. Турли сабабларнинг оқибати туфайли мана шу Меҳрибонлик уйига тушиб қолган норасидаларнинг ҳозирги туйғуларини «ўша»лар тасаввур қилолганида  бундай бўлмасди. Бевафо она деворнинг тагига ташлаб кетган болаларни ўраб-чирмаб олиб, парваришлаб, мана шундай саволларга дучор ўзи сингари одамлар адолат олдида мустар бўлиб  ўтирмасди...

Раҳимжоннинг бу ерга ишга келишдан илгари олдига қўйган мақсадлари катта эди. Иродасини, кучини халқининг болалари соғлиғини мустаҳкамлашга сарфлаб, эвазига раҳмат олиш эди. Энди бўлса, битта бола олдида туйғулари ер билан яксон бўлиб ўтирибди. Болаларнинг кўзида акс этган маҳзун туйғулар унга таъсир қилмасмикан? Ўзича бу ерда меҳнат қилаётган кишиларга осон эмаслигини  тушунгандай бўлди.

...Хотини Ойзода уни биринчи иш куни билан табриклади. Ўзи яхши кўрадиган чойни дамлаб, олдига қўйганида бояги ҳислардан қутулолмаган эди. Юрагининг чап томонини ўқтин-ўқтин ушлаб қўяр, ранги  синиққанини ойнадан кўриб турарди. Шу пайт қизи Лола шитоб билан кириб келди. Унинг сўзлари пойма-пой эди. У дадаси ўтирган стулнинг остига яширинди. Кейин кўнгли тўлмади, шекилли, у жойдан чиқди.

— Дада, дугонам Манзура билан яшинмачоқ ўйнаяпмиз, менинг бу ерга кирганимни айтманг, майлими...

Лола дераза пардасининг орқасига ўтди. Бояги изтиробни унутгандай бўлди. Раҳимжон воқеаларнинг «ривож»ини кута бошлади.

Ҳаял ўтмай, дугонаси Манзура ҳам бояги қизи ҳолатида кириб келди. У Лоланинг шу ерга кирган-кирмаганини сўради.

— Йўқ, бу ерга киргани йўқ, — қизининг айтганини қилди. Лекин Манзура ҳамма хоналарни кўриб чиққан, дугонаси шу ерда эканига шубҳа қилмасди.

У дугонасини парда ортидан топганидан кейин бўлди қийқириқ, бўлди  қийқирик.

— Топдим, топдим, энди яшириниш менинг навбатим...

Икки дугона қўл ушлашиб чиқиб кетди. Раҳимжон уларнинг чақнаган кўзларини кўриб бояги ёлғон билан ҳозирги ёлғон ўртасида осмон билан ерча фарқ борлигини сезди.

Эҳ, Меҳрибонлик уйидаги ёлғон...

Пардабой ТОЖИБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар