Ҳар бир оила билан мулоқот ташкил қилиш орқали фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бирига айланган. Ана шу жараёндан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳам четда эмас.
Мазкур банк мутахассислари хонадонма-хонадон юриб, даромадини ошириш учун аҳолини тадбиркорликка жалб этмоқда, уларнинг талаби ва шарт-шароитларидан келиб чиқиб кредитлар ажратмоқда.
— Миллий банкнинг ҳудудлардаги 93 та филиалига қарийб 1 миллион хонадон бириктирилган, — дейди Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки аппарати бошлиғи Баҳром ЮСУПОВ матбуот анжуманида. — Банкимиз ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга йигирма тўртдан зиёд йўналишда намунавий лойиҳалар таклиф этилмоқда. Шунингдек, кредит ҳужжатларини тайёрлашда ва қисқа муддатларда кредит беришда амалий ёрдам бермоқда.
Матбуот анжуманида банкдан 150, 300 миллион сўмгача кредит олишга муваффақ бўлган кўплаб тадбиркорлар кредит олиш масаласининг жуда тез ва ҳеч бир тўсиқларсиз 3-4 кун ичида ҳал бўлганини таъкидлашди.
Нурбек ҒАФФОРОВ
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔72
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил