Президентимизнинг 2017 йил 15 мартдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан, ушбу олийгоҳ буюк бобокалонимиз, математик олим Муҳаммад ал-Хоразмий номи билан аталадиган бўлди.
Шу муносабат билан университетда талаба ёшлар ва мутасаддилар иштирокида ўтказилган анжуманда айтилишича, энди иқтидорли талабалар учун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия ва муассаса қошида «Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси» жорий этилади. Мазкур жамғарма университет учун ўқув дарсликлар, илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, шу жумладан, хорижий адабиётларни харид қилиш, иқтидорли талабалар учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия ҳамда «Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш ва бошқа харажатларни қоплайди.
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил