Оила хуржун      Бош саҳифа

1 апрель — ҳазилкашлар байрами!

Бу норасмий байрам кимгадир ёқади, кимнингдир энсасини қотиради. Гап ҳар кимнинг табиатида. Одам боласи азал-азалдан бир-бири билан ҳазиллашишни одат қилган. Бу «қилиқ»лари билан улар ҳаётга мазмун бағишламоқчи, бир-бирининг соддадиллиги ва қувноқлигидан маза қилмоқчи бўлишган. Бундай ҳазилкашлик чегара билмайди. Қуйидаги маълумотларга эътибор қилинг-а. Бу байрам тарихида газеталарда оламшумул ҳазиллар эълон қилинган.

«Улар пингвинлар»

1899 йилда Денвер газеталарида Буюк Хитой деворининг бузиб ташланиши тўғрисида хабар босилган.

* * *

1980 йилда машҳур хориж радио­стан­цияларидан бири Big-Bеn соатининг  механик циферблати замонавий электрон циферблатга алмаштирилишини маълум қилган.

* * *

1986 йилда «Le Parisien» газетаси стадион қурилиши муносабати билан Эйфел минораси бузилиши ҳақида хабар берди.

1975 йилда Австралиянинг «This Day Tonight» янгиликлар дастурида эндиликда бир дақиқа юз сониядан иборат бўлиши, яъни бир кеча кундуз 20 соатдан ташкил топиши хақида қарор қабул қилингани борасида ахборот берилди.

* * *

2008 йилда «BBC» Антарктидадан қишлаш учун Жанубий Америкага йўл олган учувчи пингвинлар суратга олинганини маълум қилди.

* * *

Тадқиқотларга кўра, ҳазилкашларнинг 70 фоизи ўз танишлари ва  қадрдонларини лақиллатишар экан.

Амакининг ҳангомаси

Биринчи апрель куни эрталаб ишхонада бир оғайнимизни лақиллатмоқчи бўлдик. Танлаган дўстимизни унчалик ҳам содда деб бўлмайди-ю, бироқ бировларнинг ҳангомасига қулоқ тутиб турадиган одати бор. Шундан фойдаланмоқчи бўлдик.

Шу кунларда шаҳримизда ўргатилган тимсоҳлар цирки томошалар кўрсатиб турган эди. Лақиллатиш режамизнинг тўқсон фоизи ана шу ҳақиқатга асосланди.

Ёнимизда худди бепарводек ўтирган оғайнимиз олдида қуйидагича суҳбат қура бошладик.

— Эшитдингларми, шаҳримизга тимсоҳлар цирки келганмиш?

— Эшитдик, эшитдик... Болалар билан бормоқчи эдим-у, чиптаси жуда қиммат экан...

— Э, тимсоҳларни кўриш учун циркка бориб ўтириш керак эмас. Ҳар куни тушдан кейин, томошалар тугагач, тимсоҳларни шаҳримиз чеккасидан ўтган анҳорда чўмилтиргани олиб чиқишади. Кеча ўз кўзим билан кўрдим...

— Йўғ-э... Ростдан-а?

Хуллас, у дедик, бу дедик, қизиқувчан оғайнимизни унинг ўзига қарамай туриб ишонтирдик. Орадан бироз ўтмай, у ишхонада кўринмай қолди. Эшитишимизча у шошиб уйга боргану, хотини ва бола-чақасини олиб, ака-ука, қўни-қўшниларга ҳам телефон қилиб, ҳаммани анҳор бўйига сафарбар қилган. Роса кеч тушгунча, чамаси, йигирма киши тимсоҳларни кутишган. Биттаси жаҳл қилиб циркка ҳам телефон қилган: «Нега тимсоҳлар бугун чўмилтиргани олиб келинмади?..»

Хуллас, шунақа гаплар. Шўхлик қилиб ҳазиллашиш ёмон эмас-ку, аммо соддалик қилиб мана шунақа «тушиб» ўтириш чатоқ...

Маҳмуд  БЎРОН 




Ўхшаш мақолалар

Сайёр қабул –  айёр қабул

Сайёр қабул – айёр қабул

🕔13:48, 24.01.2023 ✔956

(Ҳажвия)

Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

Батафсил
«Одамларни  ўйлайман!..»

«Одамларни ўйлайман!..»

🕔17:02, 16.12.2022 ✔894

(фельетон)

– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси

«Антимайлиз» мажлиси

🕔11:06, 23.10.2022 ✔981

(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайёр қабул –  айёр қабул

    Сайёр қабул – айёр қабул

    (Ҳажвия)

    Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.

    ✔ 956    🕔 13:48, 24.01.2023
  • «Одамларни  ўйлайман!..»

    «Одамларни ўйлайман!..»

    (фельетон)

    – Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.

    ✔ 894    🕔 17:02, 16.12.2022
  • «Антимайлиз» мажлиси

    «Антимайлиз» мажлиси

    (Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)

    Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.

    ✔ 981    🕔 11:06, 23.10.2022
  • «Озроқ пул...»

    «Озроқ пул...»

    «Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб келишга уялмадингми?..» – менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб мактабни амаллаб тугатган «иккичи» тадбиркор дўстим олдида бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим.

    ✔ 1005    🕔 19:52, 17.06.2022
  • Омманинг  маданияти  ёхуд «оммавий маданият»га қарши  курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Омманинг маданияти ёхуд «оммавий маданият»га қарши курашишдан олдин нимани ўрганишимиз керак?

    Комила стюардессаликка ишга жойлашганидан кейин дастлаб уни Хитойга бориб келадиган самолётга «белгилашди». Шунақа «от бозори»да ишлаб турса, яхшилаб пишиса, озроқ вақтдан сўнг «ответственни» рейсларга ўтказиладиган бўлди.

    ✔ 897    🕔 21:58, 17.02.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар