Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТУХУМ  ЭКСПОРТ  ҚИЛИНМОҚДА

Ўтган йили Қашқадарё вилоятида паррандачилик соҳасида 160 дан ортиқ истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Тухум ва товуқ гўшти етиштиришга ихтисослашган янги тадбиркорлик субъектларида маҳсулдорликнинг янада ошиши натижасида ички истеъмолдан ортган маҳсулотни экспорт қилиш имконияти яратилмоқда.

ТУХУМ  ЭКСПОРТ  ҚИЛИНМОҚДА

2016 йилда ташқи бозорга қарийб 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги тухум экспорт қилинди. Биргина январь ойининг ўзидаёқ қиймати 438 минг долларлик маҳсулот экспортга чиқарилган.

— Энди маҳсулотимизни экспортга йўналтириш имкониятига эгамиз, — дейди Яккабоғ туманидаги «Кумуш куз файзи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мақсуд Камолов. — Ўтган йили афғонистонлик ҳамкорларимизга 60 минг долларликдан зиёд тухум етказиб бердик. Ушбу ҳамкорлигимиз жорий йилда ҳам давом этади.

Шаҳрисабз туманидаги «Эко парранда» масъулияти чекланган жамияти фабрикасида боқилаётган Хай-лайн зотли товуқлар касалликка чидамли ва маҳсулдор ҳисобланади.

— Фабрикамизда товуқларни озиқлантиришдан тортиб тухумларни йиғиб олишгача барчаси автоматлаштирилган, — дейди корхона раҳбари Муҳиддин Умидов. — Кунига ўртача 10 минг дона тухум олинади. Тез орада қиймати 1 миллион доллардан ортиқ қўшимча лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни якунлаймиз. Натижада фабрикамизда боқиладиган товуқлар сони 120 минг бошга ортади, 30 янги иш ўрни яратилади.

Нурилло НАСРИЕВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар