Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ўтказилган туман (шаҳар) кенгашларининг конференциясида туман мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ҳамда вилоят конференцияларида қатнашиш учун делегатлар ва улар орасидан ишончли вакиллар сайланди.
Мазкур конференциялар Президентимизнинг яқинда қабул қилинган «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳиятини, аввало, соҳада меҳнат қилаётган ходимлар орасида кенг тарғиб қилиш, белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан ўзаро келишиб олиш ҳамда соҳани янада такомиллаштириш учун тегишли янгиликларни жорий қилишда катта аҳамият касб этди.
Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари қатнашган йиғилишларда маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган янги лавозимларга малакали, тажрибали ҳамда фидойи кишилар қанчалик жалб қилингани ва бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔71
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил