Инсон ўзинг      Бош саҳифа

АДАБИЁТДАН ДАРС БЕРАДИГАН ДЎХТИР

Қишлоқда яшашнинг ўзига яраша ташвишу юмушлари бор. Тонг саҳардан туриб, тоза ҳавога чиҳаман. Бироз айланиб, сўнг томорқадаги экинлар парвариши билан шуғулланаман. Мол-ҳол дегандек... Ишқилиб, қиламан десангиз, иш топилади. Юмушимни тугатиб тургандим, ташқаридан машинанинг сигнали эшитилди. Эшикни очсам, хушсурат бир одам турибди.

АДАБИЁТДАН ДАРС БЕРАДИГАН ДЎХТИР

— Ассалому алайкум, устоз! — деди у тантанавор оҳангда.

Нотаниш меҳмон билан кўришиб, уйга таклиф қилдим.

— Майли, кираман, «эрталабки муштдан қайтма», деган гап бор, — деди у. —  Лекин ташвиш қилдирманг... Бир пиёла чой бўлса, бўлди.

Аёлимга меҳмон келганини айтдим.

— Ҳовли-жой, томорқангизни томоша қилайлик, унгача янга тараддуд кўриб қўядилар, — деди ҳалиги одам қўлини қўлтиғимдан ўтказиб олиб.

Шунча ақлимни пешлаб бу одамнинг кимлиги-ю, қаерда кўрганимни эслай олмадим. Хаёлимдан ҳар хил фикрлар ўтди. «Менда нима иши бор экан? Бирор ҳасрат билан келдимикан?»

Меҳмон уйни, ҳовлини айланиб бўлгач, деди:

— Дарахтларга шакл бермаган экансиз, устоз? Устангиз узумларнинг қўлларини кўп қўйибди. Анорларни шумғия босибди, юлдириб ташланг. Шумғия дегани касофат нарса... Помидор ниҳолларини бироз тиғиз экибсиз. Лекин ҳовлингиз анча кенг экан.

— Уйга киринглар! — аёлимнинг товуши эшитилди.

Меҳмонни меҳмонхонага бошлаган эдим, кўнмади.

— Аввал ижодхонангизни  қўрайлик... Мен атайин шу мақсадда келганман.

Ҳайрон бўлдим. «Бу  ким бўлдийкин?...»

Ижодхонам тартибсиз бир аҳволда эди.

— Мени хижолатга қўйманг, — дея тихирлик қилган бўлдим меҳмонга. Аммо  меҳмоним анчагина ўжар экан, сўзида туриб олди. Хонага кириб, қоғозу китобларни йиғиштириб, тартибга келтирган бўлдим.

— Хижолат бўлманг, устоз. Менам қишлоқда ўсганман. Бу манзаралар менга  таниш... — деди у.

Ўтирғич қўйиб меҳмонни таклиф қилдим. Аммо у таклифимга парво ҳам қилмай, ўзини китоб жавонига урди. Тахламларни бузиб, китобларни битта-битта қўлига олди. Китоб номи, муаллифини ўқиганча яна тахмонга жойлаб қўяр эди. У бир соатлар  чамаси «хазинам» билан танишгач, шундай деди:

— Қани, устоз, шу кунларда нима ишлар билан бандсиз, айтмоқчиманки, ижоддан гапиринг, ижоддан!  Нималар ёзяпсиз?

Шундай пайтда бисотинг бўлса-ю, тахланиб турган китобларингни олдига қўйиб, ғоздай бўйнингни чўзиб, керилсанг: «Мана бу роман, бу иккитаси —  қисса, мана булари уч китоб бўладиган ҳикоя ва ҳажвиялар...»

Мен эса айни топда меҳмоннинг саволига жавоб беролмай, чайналдим. Мени бу мушкул  ҳолатдан унинг ўзи қутқарди.

— «Кўчки», «Оқбуруннинг қисмати», «Дард», «Мирзоқул», «Жанжал» ҳикоя ва қиссаларингизни ўқиб, хурсанд бўлдим. Бундан ўн йил олдин «Оқ ўтов», «Изтироб»ингизни ўқиган эдим. Ҳажвияларингиз зўр чиққан. Раҳматли бухоролик адиб Неъмат Аминовнинг улгиси сезилиб туради. Дарвоқе, адибнинг «Темирчидан қолган тиллолар»ини ўқидингизми? Зўр ёзган! Сизнинг ҳам  табиат ҳақидаги лавҳаларингизда куюнчаклик бор. Ҳикояларни каттароқ қилиш ниятингиз йўқми? Бир уриниб қўрсангиз бўларди.

— Бу талабларингиз менга оғирлик қилар-ов, янаям ким билади... Аммо китоб чиқариш масаласи...

Меҳмон эса ўзининг китобга ихлосмандлиги ҳақида анча гапирди.

— Ҳажвчилардан Леонид Измайлов, Михаил Зошченко, Иля Ильф, Евгений Петров, Азиз Несин, Неъмат Аминов, Қилич Нурмуҳаммедов, Муҳаммад Очилов, Саид Анвар, Маҳмуд Бўронларнинг ёзганларини ўқиб, завқланаман, — деди. — Асосан бадиий адабиётга кўпроқ қизиҳаман. Байрон бир олам, Эмиль Золя ҳақиқий истеъдод соҳиби, йигирмата роман ёзган-а! Бальзак, Стендаль, Флобер, ака-ука Гонкурлар, Петрарка, Айзек Азимов, Франц Кафка, Мопассан, Абдулла Қодирий, Ойбек, Чингиз Айтматов каби машҳур адибларнинг роман ва ҳикояларининг ҳеч бирини дуру гавҳарга тенглаштириб бўлмайди. Уларнинг китоблари битмас-туганмас хазина. Яхши китоб ҳақида бирор кимсадан эшитиб қолсам, уни топиб ўқишга ҳаракат қиламан.

Меҳмон ўқиган асарлари ҳақида ўзига хос «ҳисобот» беряпти-ю, менинг бошим эгиляпти. «Шулардан бирининг асари ҳақида мендан сўраб қолса-чи!? Кўпини ўқиганман-у, ўқимаганимдан гап очиб қолса, нима деган одам бўламан…» Хайриятки, меҳмон мени уялтирадиган сўров қилмади.

— Устоз, — деди гап мавзусини бошқа ёққа буриб, — китобларингиз жуда оз экан. Негадир Шукур Холмирзаев, Эркин Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст, Назар Эшонқул китобларини, «Жаҳон адабиёти», «Тафаккур», «Шарқ юлдузи»,  «Ёшлик», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Китоб дунёси», «Оила даврасида»ни  кўрмаяпман?  Ёки яшириб қўйганмисиз?

— Биласизми, меҳмон, сизга бир сирни айтсам, Темирпўлат Тиллаев ва Ўролбой Қобил деган «ўғри» ёзувчи укаларим бор. Ўшалардан қўрқиб, онамдан қолган темир сандиқда сақлайман сара китоб ва журналларни...

Меҳмон сўзларимдан завқланиб кулди.

— Ўролбой дегани, «Турсунбойнинг Ҳиндистонга саёҳати»ни ёзган йигитми? Ўқиганман, «Анойи одам»да ҳам сизни роса боплаган.

— Эй, ишонманг, шунчаки, ҳазил қилишган-да...

Сўнг меҳмон билан жаҳон адабиёти, модернизм, фантастика ҳақида анча суҳбат қилдик. Рости, меҳмон мендан таҳлил  жиҳатдан устун эди. «Катта ёзувчи ёки  танқидчига ўхшайди. Атай пойтахтдан ижодкорларнинг яшаши билан қизиқиб, танишмоқчи бўлиб келган», деган, ўй хаёлимдан ўтди. Меҳмонхонада бир пиёла чой устида бир-биримиз билан танишиб олдик.

— Мен Қамашида яшайман. Отим Абрай, фамилиям Бекмуродов, — дея ўзини таништирди меҳмон. — 1949 йилда Қишлиқ қишлоғида туғилганман. Отамни Олмос, онамни Ойсулув дейишган. Онам вафот этганда тўққиз ойлик чақалоқ эканман. Отам узоқ вақт ўқитувчи бўлиб ишлаган. Мактабни олтин медаль билан тугатиб, Тошкентда, тиббиёт йўналишида ўқидим. Ўқишни битириб, Шаҳрисабз тиббиёт билим юртида муаллим, юқумли касалликлар шифохонаси ва шаҳар поликлиникасида дўхтир бўлиб ишладим. Бир ойлар бўлди уйингизга келиб, танишиб келаман, деганимга. Кўнглимга ўтирган шоир-ёзувчилар билан суҳбатлашиб, ижоди билан танишгим келади.

— Келганингиздан жуда хурсанд бўлдим, — дедим мен. — Китобсевар янги қадрдон топдим, деб ўйлайман. Қани эди, сиздек китобхонлар кўп бўлса. Ўзингиз ҳам ёзасизми?

— Йўқ! Ўқувчиман. Айтдим-ку, китобни, китоб ўқишни яхши кўраман, деб.

Меҳмонга меҳрим товланиб кетди. «Касби дўхтир бўлса... Китоблар ҳақида фикрлашини қаранг-а?!» Адабиётдай мўътабар фандан дарс бериб, Навоийдан икки қатор ғазалини ёд билмаган, Машраб, Бобурнинг ҳаёт йўлини яхши билмайдиган, ҳозирги кун шоир ва ёзувчилари ҳақида маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларнинг кўпини кўрганман...

Бир гурунгда Есенин ижоди ҳақида гап кетди. Биров у, бошқалар бошқа томонини билганларича гапириб, шеърларини муҳокама қилдилар. Шу суҳбатда ўттиз йил адабиётдан дарс бериб келаётган ўқитувчи ҳам қатнашаётган эди. Гурунгга қўшилгиси келдими, туриб-туриб шундай сўраб қолди:

— Ҳув ўша вилоятнинг иккинчи котиби бўлган Есенин ҳақида гапиряпсизларми?..

Адабиётчи муаллимнинг бу саволидан даврадагилар карахт бўлиб қолди. Аммо истиҳола қилиб, ҳеч ким унинг юзидаги пардасини очиб ташламади.

…Баҳоли-қудрат меҳмоним — Абрай дўхтирнинг иззат-ҳурматини қилдим.

— Ҳали яна кўп келаман, — деди у ижозат сўраб, — суҳбатларга тайёр туринг. Мен сиздан кўп сабоқ олишни кўнглимга тугиб қўйганман.

Биз қадрдонлардай қучоқлашиб хайр-хўш қилдик. Абрай дўхтирни кузатиб қўяр эканман, ортидан илму урфон тўла сеҳрли сандиқни қўлдан чиқариб қўйгандек, серрайиб қолдим. Бу ёруғ олам илмнинг, мутолаанинг нури ва зиёси билан мунаввар, гўзал эканини янада теранроқ англагандай эдим.

Турсунбой БОЙМИРОВ




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар