Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚЎШИМЧА ДАРС КЕРАК БЎЛМАЙДИ

Президентимизнинг яқинда қабул қилинган «Ўрта махсус, касб-қунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, айниқса, академик лицейларда таълим сифатини янада ошириш йўлида пухта ўйлаб босилган қадам бўлди.

Тажриба шуни кўрсатдики, охирги йилларда академик лицей битирувчиларининг олий ўқув юртига кириш фоизи тушиб кетди. Бу эса касб-ҳунарга эга бўлмаган бола меҳнат бозорида ишсиз қолиб кетади, деган гап. Эндиликда 54 та академик лицейнинг касб-ҳунар коллежига айлантирилишида эса айни шу муаммо ечими ўз аксини топган. Қолаверса, академик лицей битирувчиларига махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича сертификат бериш масаласи ҳам айни кутилган қарор эди.

Қўшимча дарс олмай, олий ўқув юртига кириш мумкинми? Кўпчилик наздида бунинг сира имкони йўқдек. Аслида эса тест синовида бериладиган саволлар мактаб ва ўрта махсус таълим соатларида ўқитилган мавзулар доирасидан четга чиқмайди. Фақатгина ўқувчи қунт билан илм олса, албатта, мақсадига эришади.

Шу кунга қадар академик лицейда гуруҳдаги ўқувчилар сони 30 нафардан зиёдни ташкил этган бўлса, энди 26 нафар этиб шакллантирилиши ўқитувчининг ўқувчи билан кўпроқ ишлаши, боланинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб ёндашишига имкон беради. Айниқса, чуқурлаштирилган фанлар кичик гуруҳларда олиб борилиши қўшимча дарс олгандан-да яхшироқ натижаларга эришишга имкон беради.

Академик лицейларга қабул жараёнида иш тизимли ташкил этилмагани боис ўқувчининг имкониятлари ва иқтидори инобатга олинмаган ҳолатлар ҳам учрар эди. Бундан буён мактаб билан ҳамкорлик тизимининг йўлга қўйилиши эса аввалдан ўқишга, билим олишга иштиёқи баланд, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб боришга, қабул жараёнини шу асосда ташкил этишга ёрдам беради.  

Қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг барчаси таълимнинг энг муҳим бўғини бўлмиш академик лицейларда ўқувчиларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш ва келажагини ўйлаб босилган шахдам қадамдир. Уларга амал қилган ҳолда, олиб борилган тизимли ишлар натижасини кўргач, албатта, ота-оналаримиз, халқимиз биздан рози бўлади.

Қаҳрамон ИБОДУЛЛАЕВ,

ЎзМУ қошидаги С.Сирожиддинов

номидаги академик лицей директории




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔233

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔267

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔437

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 233    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 267    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 437    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 545    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 816    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар